13:50 / 03.01.2021
2 182

Косметолог тавсияси: Совуқ об-ҳавода қандай бўяниш керак?

Косметолог тавсияси: Совуқ об-ҳавода қандай бўяниш керак?
Фото: Cosmopolitan
Қишда ҳарорат совуқ бўлгани ҳисобига тери ҳар доимгидан бошқачароқ парвариш талаб қилади. Шу сабабдан ҳам косметик воситаларни танлаш ва макияж қилишда ҳам бошқачароқ ёндашиш керак.

Қишки косметика қандай бўлиши керак?
Озиқлантириш хусусиятига эга бўлган крем ва тонал кремлардан фойдаланиш керак. Ёзда суртилган тонал кремлардан совуқ мавсумда ҳам фойдаланиш тавсия қилинмайди. Унчалик қуруқ бўлмаган, таркибида ёғ бор кремлар қаҳратоннинг совуқ ҳарорати ва шамолдан терини сақлайди.

Терини ҳар куни намлантириш керак. Бир кун ичида тери совуқ ҳарорат ва бино ичидаги иссиқлик сабаб қуриб қолиши мумкинлиги сабаб ҳам тунда намлантириш, кундузи эса антиоксидантли озиқлантирадиган крем билан терини ҳимоялаш керак.

Фото: Cosmopolitan
  • Қўшимча равишда терининг қуришига сабаб бўлувчи пудрадан воз кечган яхши.
  • Румяна эса қишда табиий ва чиройли кўрсатади. Ушбу мавсум учун кремли вариантини танлаш тавсия қилинади.
  • Кўз учун узоқ турадиганидан фойдаланган яхши. Киприклар учун илиқ сувда ювиладиган термотушдан фойдаланинг. Бундан кейин ёмғир ҳам, қор ҳам макияжингизга зарар етказмайди.
  • Айниқса, лабга алоҳида эътибор бериш керак. Шу сабаб ҳам тунда ухлашдан аввал лаб учун бальзам суришни унутманг. Пигмент ва блесклардан эса фойдаланмаган яхши. Шунингдек, E витамини ва бошқа озиқлантирувчи компонентлардан иборат лаб бўёғидан фойдаланинг.


Фото: Cosmopolitan
Қишки макияжнинг ўзига хослиги
Биринчи қоида, қанча оч бўлса, шунча яхши. Ушбу мавсумда тери ранги очаргани сабаб ҳам ёзда суртган тонал кремингиздан бу фаслда фойдалана олмаслигингиз мумкин. Бронзердан ҳам иложи борича фойдаланмаган маъқул. Бунинг ўрнига юқорида таъкидланганидек, румянадан фойдаланинг. Агар оппоғой бўлиб қолишни истамасангиз, макияжнинг узоқ туришини таъминлайдиган ва терини ранглироқ кўрсатадиган махсус спрей ишлатинг. Оловранг, шафтоли ранг, бронза ранг ва тилла ранг тенларни ёзда суртган яхши. Кул ранг, жигарранг, сиёҳранг ва мовий ранглар қишки макияж учун айни муддао.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Косметолог тавсияси: Совуқ об-ҳавода қандай бўяниш керак?