Фото: Freepik
Жамоат жойлари ва одамлар гавжум жойда ниқоб тақиш кераклиги янгилик эмас. Айримлар вирусдан яхшироқ ҳимояланиш учун икки қават ниқоб тақиш керак, деган фикрда.
Қачон икки қават ниқоб тақиш керак?
Мутахассислар агар ниқоб етарли даражада ҳимоя қилмайдиган бўлса, иккинчисини тақиш мумкинлигини таъкидлайди. Айниқса, ниқоб юпқа мато ёки докадан тикилган бўлса, яхши ҳимоя қилмаслиги мумкин.
Фильтр керакми?
Қўшимча ҳимоя учун яна бир вариант, ниқоб тагидан фильтр тақиш ҳисобланади. Масалан, ниқоб остидан ҳаво ёки қаҳва фильтридан фойдаланиш мумкин. Бу ҳам ҳимояни ошишига ёрдам беради, аммо бу нафас олишнинг қийинлашишига олиб келиши эҳтимоли йўқ эмас. Нафас олиш қийин бўладиган бўлса, йўқдан кўра ҳеч бўлмаганда бир ниқоб таққан яхши. Чунки нафас олиш билан боғлиқ бошқа муаммоларнинг келиб чиқиши саломатликда салбий ўзгаришларга ҳисса қўшиши мумкин.
Ниқобни қандай танлаш керак?
Яхши ҳимоялайдиган, жарроҳлар фойдаланадиган, кўп қаватли ниқоблар ёки респираторларни харид қилган яхши. Ниқоб оғиз ва бурунни тўлиқ ёпиши ва юзнинг пастки қисмини қоплаб туриши керак. Нафас олишга қийналадиган турли ниқоблардан фойдаланмаган яхши. Тешиги бор ниқобларни эса иложи борича харид қилманг. Чунки йўталган ва аксирганда вирус ташқарига чиқиши ва бошқаларни ҳам зарарлаши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Брюс Лининг сирли ўлими тафсилотлари аниқланди
Ироқда 37 йилда илк бор аҳоли рўйхатга олиниб, уларнинг сони очиқланди
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...
Приморск ўлкаси Ўзбекистон билан туризм соҳасида ҳамкорликни янада кенгайтирмоқчи