23:23 / 17.01.2021
8 597

Урфдан қолган 8 та қишки образ (фото)

Урфдан қолган 8 та қишки образ (фото)
Мода олами мутахассислари тинимсиз ёзишларига қарамай, бу каби услублар азалдан урфда бўлган. Шунингдек, қизларнинг кўпчилиги мактаб ўқувчиси каби кийинишга содиқ қолган. Қуйида гарчи баъзи сабабларга кўра номутаносиб комбинация ҳисобланса-да, ҳанузгача қишки мавсумда оммалашадиган кийимлар билан танишиш мумкин.

Трикотаж пайпоқ ва калта юбка

Фото: Cosmopolitan
2010 йилнинг бошларида калта юбкалар билан тиззадан юқорида турувчи трикотаж пайпоқлар кийиш урфга кирган. Айниқса, бу услуб калта этикларда янада ёмонроқ кўринади. Қиш фаслида ҳам кўйлак ёки юбка кийишни истаганлар узун пайпоқ ўрнига қалин ва бир хил рангда колготка кийиши мумкин. Бу образ нафақат уйғунликни, балки ташқи кўринишда визуал баландликни акс эттиради.

Бир тўпламдаги шапка ва шарф

Фото: Cosmopolitan
Ёш боладек кўринишни хоҳламайдиганлар учун шапка ва шарфни бир тўпламдагисини кийиш тавсия этилмайди. Уларнинг ранги ўхшаш ёки, умуман, бошқа аксессуарга мос бўлиши керак. Бу ташқи кўринишни янада бойитади.

Калта енгли мўйна ва калта қўлқоп

Фото: Cosmopolitan
Агар гардеробдан қисқа енгил мўйна жой олган бўлса, уни узун қўлқоплар билан кийиш тавсия этилади. Калта қўлқоп эса силуэтга таъсир қилиши шубҳасиз.

Калта свитер-кўйлак

Фото: Cosmopolitan
Қисқа свитер кўйлаклар анча эскирган либос ҳисобланади. Бундан ташқари, улар жуда семиз ва қоматни бироз бузиб кўрсатиши мумкин. Яхшиси, камчиликларни яширмайдиган либосларни гардеробдан чиқариб ташлаган маъқул, акс ҳолда ундан фойдаланиш истаги пайдо бўлиб қолиши мумкин.

Очиқ тўпиқлар

Фото: Cosmopolitan
Очиқ ҳолда қолдирилган тўпиқлар ҳар қандай замонавий услубни ҳам бузиши мумкин. Биринчидан совуқ мавсумга мос келмайди, иккинчидан оёқларни табиий равишда қисқартиради. Шунингдек, соғлиқ учун ҳам хавфли саналади.

Қишда ёзги либослар

Фото: Cosmopolitan
Мато жиҳатидан ҳам ёзги либослар қиш фаслига тўғри келмайди. Бу комбинацияни бузиши мумкин. Уларни баҳор ёки куз фаслида бошқа кийимлар билан уйғунлаштириб кийиш мумкин.

Мўйнали кийимлар

Фото: Cosmopolitan
Мўйнали иссиқ кийимлар аллақачон урфдан қолган бўлса-да, аёллар уни харид қилишдан сира ҳам тўхтагани йўқ. Мўйнали устки кийим одатда қиш мавсумида бир ёки икки марта кийилади. Шундай экан ҳар куни кийиш учун оддий пальто ёки курткалар тавсия этилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Урфдан қолган 8 та қишки образ (фото)