Фото: «Домашний Очаг»
Мутахассислар узоқ вақт давомида тухум ва креветкани «ёмон» холестеринни кўпайтиришда айблаган бўлса, бугунга келиб уларнинг унчалик зарарли эмаслиги, аслида ёмонроқ таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа маҳсулотлар борлиги аниқланган.
Ширин ичимликлар
Таркибида шакар кўп бўлган маҳсулотларни истеъмол қилиш «ёмон» холестеринларнинг кўпайишига, шу билан бирга «яхши» холестеринни камайишига олиб келадиган энг кўп тарқалган сабаблардан бири ҳисобланади. Шу сабаб ҳам ширин ичимлик ва мевали шарбатлардан воз кечиш, ҳеч бўлмаганда эса тийилиш керак.
Қайта ишланган қизил гўшт
Қизил гўшт саломатлик учун муҳим саналади, унинг таркибидаги холестерин, янги ҳужайралар пайдо бўлиши ва муҳим бўлган гормонлар ишлаб чиқарилиши учун зарур. Аммо бунинг учун қизил гўшт тўғри тайёрланган ва хавфсиз йўл билан тайёрланган бўлиши керак. Бир қанча тадқиқотларда қайта ишланган қизил гўшт маҳсулотлари истеъмолидан кейин саломатлик учун зарарли бўлган холестерин миқдори кўпайиши аниқланган.
Транс-ёғлар
Транс-ёғларни ичига олган маҳсулотлар саломатлик учун зарарли ҳисобланади ва деярли барча аъзолар фаолиятига салбий таъсир қилади. Нон ва қандолат маҳсулотлари, десерт ва айрим шоколадларда ҳам «ёмон» холестерин миқдорини кескин ошириб юбориш хусусиятига эга бўлган транс-ёғлар бўлади.
Қовурилган маҳсулотлар
Қовурилган маҳсулотларни меъёрида истеъмол қилиш, иложи бўлса уларни умуман емаслик керак. Қовуриш учун ишлатиладиган ёғ юқори даражада қизитилгани сабаб кимёвий реакцияга олиб келади ва бу жараёнда транс-ёғлар ҳосил бўлади. Шу сабаб ҳам «ёмон» холестерин миқдорини кўпайтирадиган картошка фри ва шунга ўхшаш маҳсулотларни истеъмол қилишда меъёрни билиш керак.
Енгил углеводлар
Оқ гуруч, нон ва макарон сингари маҳсулотлар енгил углеводларнинг кони саналади. Уларни қанча кўп истеъмол қилинса яллиғланиш жараёнлари, шунингдек «ёмон» холестерин ҳам шунча тез ривожланади.
Қуруқ нонушта
Сутга ёрма қўшиб тайёрланган мюслини нонушта учун энг фойдали вариант деб атаб бўлмайди. Бунга аксари тайёр нонушталар асосан тозаланган углеводлардан иборатлиги ва клетчаткадан ҳоли экани сабаб бўлади. Қолаверса, шакар ва крахмал миқдори кўп экани сабаб, унинг истеъмолидан кейин юрак касалликлари хавфи ҳамда «ёмон» холестерин миқдори ортади.
Кокос ёғи
Таркибида тўйинган ёғлар бисёр экани ҳисобига ҳам ушбу ёғ маҳсулоти ёмон холестерин миқдорини кўпайтириш хусусиятига эга. Шу сабаб ҳам юрагингиз саломатлиги ҳақида қайғурадиган бўлсангиз яхшиси зайтун ёғидан фойдаланиш тавсия қилинади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Исроил Байрутга зарба берди. Камида 20 киши ҳалок бўлган
Россия Федерацияси собиқ офицери: Ядро қуроли тўлиқ жанговар тайёр ҳолатда сақланяпти
Путиннинг ядровий огоҳлантириши — "Орешник" нималарга қодир?
Дониёр Тошхўжаев лавозимидан озод этилди
Исроиллик раввинни ўлдиришда гумонланган уч киши ушланди