Озарбайжонда TikTok’да сўкинган блогер 15 суткага қамалди

Озарбайжонда TikTok’да сўкинган блогер 15 суткага қамалди

Озарбайжонда TikTok орқали жонли эфир вақтида ҳақоратли сўзлар ишлатган блогер 15 суткага маъмурий қамоққа олинди. Бу ҳақда маҳаллий манбалар хабар берди.

Маълум қилинишича, TikTok’да «Isiçan» номи билан танилган 25 ёшли Исо Гулиев эфир давомида одоб-ахлоқ қоидаларига зид сўзларни ишлатгани учун полиция томонидан қўлга олинган.

Суд ишни кўриб чиқиб, блогерни жамоат ахлоқи меъёрларини бузганликда айбдор деб топди. Унга нисбатан 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар