11:20 / 28.01.2021
3 029

Ёш ва соғлом бўлай десангиз тонгни зарчавали сув билан қарши олинг

Ёш ва соғлом бўлай десангиз тонгни зарчавали сув билан қарши олинг
Фото: Harper’s Bazaar
онгни қандай қарши олиш куннинг ўтишига ҳисса қўшиши шу сабаб ҳам нонуштани фойдали маҳсулотлар билан қилиш кераклиги ҳақида бир неча марта такрорланган. Мутахассислар нонуштадан 30-40 дақиқа аввал бир стакан суюқлик ичиш кераклиги бу организмни тетиклаштириш учун аҳамиятли эканини таъкидлашдан чарчамайди. Сув ичиш энг оддий ва бош қотиришга ҳам ҳожат бўлмаган вариант, янада фойдали бўлиши учун эса унга зарчава қўшиш керак.

Ҳиндистон табобатида алоҳида эътироф этиладиган зарчаванинг фойдали хусусиятлари XXI асрнинг бошларида ўтказилган клиник тадқиқотларда ҳам исботланган.

Фойдали хусусиятлари
Зарчава қўшилган сув организмни шлак, токсин ва ортиқча тузлардан халос этиб, шишларнинг кетишига ҳисса қўшади. Тонгда шиш билан уйғонадиганлар учун ушбу ичимлик айни муддао. Унинг таркибидаги фаол моддалар қондаги глюкоза миқдорини назорат қилади ва иштаҳани камайтиради. Зарчава ошқозон суюқлиги ишлаб чиқарилишини яхшилайди, моддалар алмашинувини тезлаштиради.

Бундан ташқари, таркибидаги куркумин ҳужайраларни шикастланишдан сақловчи, яллиғланишга қарши курашувчи ва қариш жараёнини секинлаштириб, тери аҳволини яхшиловчи энг яхши антиоксидантлардан бири саналади. Фаол бирикмалар когнитив қобилиятларини яхшилайди, иш самарадорлигини ошириб, тетиклашишга қаҳвадан кам бўлмаган таъсир кўрсатади. Мунтазам истеъмол қилинганда, куркумин кўплаб сурункали касалликлар: қандли диабет, юрак етишмовчилиги кабиларни олдини олади.

Қандай истеъмол қилиш керак?
Илиқ қайнаган сувга ½ чой қошиқ зарчава қўшинг. Ошқозон-ичак трактида муаммоси бўлмаганлар бироз қора мурч қўшиши ҳам мумкин. Мурч зарчаванинг таъсирини жадаллаштиради. Саломатликда ижобий ўзгариш кузатилиши учун ушбу ичимликни камида 3 ҳафта ичиш тавсия қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ёш ва соғлом бўлай десангиз тонгни зарчавали сув билан қарши олинг