Вазн ташламоқчи бўлган кишилар рационига эътибор бериши лозим. Круассан, ширин қаҳва сингари углеводга бой маҳсулотлардан тийилиш, оқсил, мураккаб углеводлар ҳамда клетчаткага бор егуликларни эса истеъмол қилишга одатланиши керак. Асосийси, нонуштадан ўрин олган маҳсулотлар умумлашмаси 500 ккалдан кўп бўлмаслиги керак.
Сули ёрмаси, мева ва ёнғоқ қўшиб тайёрланадиган нонушта
Фото: «Домашний очаг»
Сули ёрмаси организмни мураккаб углеводлар, мева клетчатка, ёнғоқлар эса ўсимлик оқсили билан таъминлайди. Тўйимли нонушта тайёрлаш учун 2 ош қошиқ сули ёрмасини сув ёки сут билан қайнатиб олинг. 50 гр барра ёки музлатилган мевалар ёки бодом қўшинг.
Сабзавотли омлет
Фото: «Домашний очаг»
Етарлича калорияга эга экани сабаб яхши ҳазм бўлиши учун омлетга сабзавотлар қўшиш тавсия қилинади. Помидор, ширин булғори қалампири, исмалоқ ва кўкатлардан бу борада яхшиси йўқ. Вазни ортишини истамайдиганларга эса пишлоқ қўшмаслик тавсия қилинади.
Мевали творог
Фото: «Домашний очаг»
150 гр творогга исталган мева қўшиб тайёрланган нонушта тонгни бошлаш учун энг яхши вариант ҳисобланди. Тез тайёр бўлишидан ташқари, оқсил, витамин ва минералларга бой экани билан ҳам кун давомида энергияга тўла бўлишингизга ҳисса қўшади
Сабзавот ва курка гўштидан сендвич
Фото: «Домашний очаг»
Нонушта бир вақтни ўзида ҳам мазали, ҳам фойдали бўлишини истасангиз, нонни бошоқли дондан тайёрланганини танланг. Қолаверса, колбаса ёки сосиска ўрнига товуқ ёки курка гўштидан фойдаланганингиз яхши. Барра кўкат ва салат барги билан эса сендвич витаминларга бой бўлади.
Мевали йогурт
Фото: «Домашний очаг»
50 гр сули ва жўхори ёрмаларини аралашмасини 50 гр табиий йогуртга солинг. Барра ёки музлатилган мева қўшинг ва мазали нонушта тайёр. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...