Фото: Freepik
Киши ўзини қандай ҳис қилиши, иммунитет мустаҳкамланиши учун уйқунинг аҳамияти катта. Тинч ва тиниқиб ухлаш учун эса айрим қоидаларга амал қилиш ва баъзи одатлардан воз кечиш керак.
Ёғли таом истеъмол қилиш
Кечки овқат оғир ва ёғли бўлса, тонгда ҳолсизлик ҳамда киши ўзини ёмон ҳис қилиши кузатилиши мумкин. Қолаверса, тунда калорияга бой ва ҳазм қилишга қийин овқат истеъмол қилинганда ошқозон зўриқиб ишлашига тўғри келади. Қориндаги оғирлик эса ухлашга халақит қилиши мумкин.
Гаджетлардан фойдаланиш
Сиз ухлашдан аввал қўлингиздан қўймаган телефон экранидаги кўк нурлар мияни кўпроқ ишлашга мажбур қилади. Бунинг ҳисобига ҳатто ярим кечаси ҳам ухлаш қийин бўлади.
Кардиомашқлар бажариш
Доимий жисмоний машқлар уйқуни яхшилаши мумкин, аммо оғир машқлар табиий биоритмга салбий таъсир қилиб, организмни янада тетиклаштиради. Бу эса, табиийки, ухлаш қийинлашишига олиб келади. Тун осойишта ва ташвишсиз ўтиши учун спорт билан уйқудан 3 соат аввал шуғулланинг.
Ишлаш
Ишларни уйқудан бир соат аввал тугатишга ва бу вақт давомида тинчланиб, ортиқча нарсалар ҳақида ўйламасликка ҳаракат қилинг. Миянгизда қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида ўй қалашиб ётадиган бўлса, ухлаш қийинлашади.
Кофеин ва спиртли ичимлик истеъмол қилиш
Таркибида кофеин бўлган маҳсулотларни уйқудан камида икки соат аввал ичиш керак. Шунингдек, ушбу қоида спиртли ичимликларга ҳам тааллуқли. Йўқса, уйқу нотинч бўлади.
Эмоционал зўриқиш
Уйқудан олдин бирор мавзуда жон куйдириб муҳокама қилиш, баҳслашиш ва телевизор орқали эмоционал ўзгаришларга сабаб бўладиган фильмларни кўриш сизни тинчлантирмаслиги аниқ. Шу сабаб ҳам ётишдан аввал ўзингизга асабийлаштирмайдиган шароит яратишга ҳаракат қилинг. Китобсеварларга енгил новелла ўқиш тавсия қилинади. Гиёҳлардан тайёрланган шифобахш чой ичинг, иссиқ ванна қабул қилинг ва бир нечта енгил машқларни бажаринг. Шунда уйқунгиз тиниқ бўлади ва эрталаб кучга тўлиб уйғонасиз. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Германия йил охиригача Украинага яна иккита ИРИС-Т ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди