Фото: «Shutterstock»
Аризона штати университети (АҚШ) ходими, интегратив тиббиёт бўйича мутахассис Эндрю Вайл 60 сония ичида ухлаб қолишнинг оддий ва самарали усулини тавсия қилди. Бунинг учун «4-7-8» усулидан фойдаланинг, деди у.
«Эркин нафас олиш» деб ҳам аталувчи ушбу техникага мувофиқ, сиз тўрт сония давомида бурун орқали секин нафас олишингиз керак, сўнгра етти сония нафасингизни ушлаб туринг ва саккиз сония давомида текис чиқаринг. То ухламагунча, бу кетма-кетликни такрорлайвериш керак экан. Вайлга ишонадиган бўлсак, уч марта такрорлашнинг ўзи етарли, энди гап буни синаб кўришда.
Вайл таъкидлашича, ҳинд йогалари ҳам медитация пайтида ритмик ва чуқур нафас олиш машқларини бажаришади. Бу нафақат уйқусизлик, шунингдек, стрессдан қутулишда ҳам кўмаклашаркан.
«Ярим тунда уйқунгиз қочиб кетганида, яна уйқуга қайтиш учун бу энг яхши усул», — қўшимча қилди Эндрю Вайл. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади