Фото: «Домашний очаг»
Барча инсонлар яхши ухлашнинг қанчалар муҳимлиги ва унинг соғлиқ учун фойдаларидан хабардор. Сабаби уйқу жараёнида тана қайта тикланади ва янги кучга эга бўлади.
Аммо кўпчилик тўйиб ухлаш учун таътил ва дам олиш кунларини кутади. Афсуски, бу ҳам доим кутилганидек бўлавермайди. Инсонларнинг аксарияти шифокорлар тавсиясига кўра 7-9 соат ухлайди. Шундай бўлса-да, муаммони ҳал қилиш учун уйқу сифатини яхшилашга ёрдам берадиган оддий кўрсатмалар мавжуд.
Ухлай олмаслик
Бунинг учун соат 16:00 дан кейин қаҳва ичмаслик тавсия этилади. Сабаби кофеин танада 4-6 соат давомида ҳаракат қилади. Кечки спорт машғулотларини бекор қилишнинг кераги йўқ, аммо меъёрдан оширмасликка ҳаракат қилиш керак. Чунки ўта қаттиқ чарчоқ ҳам ухлашга тўсқинлик қилади. Энг муҳими, ухлашдан бир соат аввал планшет, ноутбук ва телефонни узоқроққа жойлаштириш керак.
Тез-тез уйғониб кетиш
Уйқуга ётишдан олдин спиртли ичимлик ичиш мумкин эмас. У уйқу давомийлигини қисқартиради. Шунингдек, бироз салқинроқ хонада ухлаш тавсия этилади. Уйқу учун энг яхши ҳарорат 20-22 даража ҳисобланади.
Хуррак отиш
Қулай ёстиқда ён томонга қараб ухлаш зарур. Бошни орқа томонга ташлаш ёки тепага қараб ётиш ҳолатида кўпроқ хуррак отиш кузатилади. Бундан ташқари, ётишдан олдин бурунни ювиш ҳам самара беради.
Бўйин оғриғи
Ёстиқларни ҳар икки йилда ўзгартиришни унутмаслик керак. Айниқса, қалин ортопедик ёстиқлар бўйин учун жуда мос келади. Бундай вақтда қорин билан ётишдан чекланиш керак, чунки бўйин ўнг ёки чап томонга буралади.
Жиғилдон қайнаши
Бунинг учун, аввало, чап тарафи баландроқ ёстиқда ухлашга кўникиш керак. Шунингдек, жиғилдон қайнаши сабабини билиш учун шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.
Елкалар оғриши
Ушбу ҳолатда ён томонга қараб ухлаш тавсия этилмайди. Орқа билан ётиб, бел остига кичикроқ ёстиқ қўйиш мумкин. Шунда қўл ва елкалар оғриғи бартараф этилади.
Уйғона олмаслик
Ҳамиша бир вақтнинг ўзида ухлаб, уйғонишга одатланиш зарур. Ҳатто дам олиш кунларида ҳам. Бу вақт ўтиши билан тананинг осон уйғонишига ёрдам беради.
Бел оғриши
Қорин билан ухлайдиганлар сон остига, орқа билан ухлайдиганлар тизза остига кичикроқ ёстиқ қўйиши мумкин.
Оёқ оғриғи
Оёқ остига сочиқ ёки ёпинчиқ айлана шаклда қўйилади. Шунда қон айланиши яхшиланади. Шунингдек, соат 16:00 дан кейин қаҳва ва аччиқ чой ичмасликка ҳаракат қилиш лозим. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Германия йил охиригача Украинага яна иккита ИРИС-Т ҳаво мудофаа тизимини етказиб беради
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди