00:05 / 15.03.2021
8 318

Уйқу сифатини яхшилашнинг 5 йўли

Уйқу сифатини яхшилашнинг 5 йўли
Фото: «Shutterstock/FOTODOM»
Aмерикалик олимлар уйқу сифатини оширишнинг бешта усулини маълум қилишди. Тавсиялар «Sleep Health» журналида чоп этилган.

Aввало, етарли даражада ухлаш керак. Aгар одам тунда беш соатдан кам дам олса, юрак-қон томир тизими ва мияда қон айланиши бузилишига олиб келиши мумкин. Уйқусизлик, шунингдек, руҳий касалликни келтириб чиқаради.

«Етарлича ухлаш» одати соғлиққа зарар. Соатнинг биринчи жиринглашиданоқ ўриндан туриш керак. Уйқуни узайтиришга уринмаслик керак — бу одамни куч-қувватдан маҳрум қилади ва «ҳорғинлик» туйғусини келтириб чиқаради. Эрталаб уйғонишга қийналмаслик учун олимлар хонадаги пардаларни кечаси очиқ қолдиришни маслаҳат беришади — одамни қуёш нури уйғотади.

Ётишдан олдин алкоголь истеъмол қилиш гарчи тезда ухлаб қолишга ёрдам берса-да, уйқу сифатини баттар ёмонлаштиради. Спиртли ичимликлар пешоб ҳайдаш хусусиятига эга, натижада тезда ухлаб қолиш фазаси издан чиқиши мумкин.

Иссиқ сут ва гиёҳли чой эса, аксинча, одамга зарар етказмаган ҳолда тез ухлаб қолишга ёрдам беради. Мақола муаллифлари 15 дақиқада ухлаб қололмасангиз, улардан фойдаланишни маслаҳат беришади.

Ухлашдан олдин телевизор ва гаджетларни томоша қилиш тавсия этилмайди. Телевизордан таралаётган кўк нур мелатонин ишлаб чиқаришга халақит беради, товуш эса соғлом уйқуга зарар етказади.

Китоб ўқиш уйқуни яхшилашга ёрдам беради, аммо буни тўшакда бажармаслик керак. Акс ҳолда китоб ўқиш билан уйқусизлик ўзаро боғлиқ бўлиб қолади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйқу сифатини яхшилашнинг 5 йўли