Фото: «Coream.ru»
Юнис Кеннеди Шрафер номидаги Миллий болалар саломатлиги ва инсон тараққиёти институти олимлари ҳомиладорлик пайтида қаҳва ичишдан огоҳлантирдилар. Тадқиқот натижаларига кўра, келгусида бола соғлиғида муаммолар келиб чиқиши мумкин. Улар ўз хулосалари билан институт сайтида ўртоқлашганлар.
Тажриба чоғида олимлар ҳомиладорликнинг 8-13-хафталигида бўлган икки мингдан зиёд аёлларнинг маълумотларини ўрганишди. Уларнинг бир гуруҳига кунига ярим пиёла қаҳва ичишга рухсат беришди, бошқалари кофеин қабул қилишмади.
Маълум бўлишича, биринчи гуруҳ аёлларидан туғилган болалар қаҳвадан бош тортганларга қараганда 66 грамм енгилроқ бўлган.
Олимларнинг таъкидлашича, туғилиш пайтида кичикроқ бўлган болалар катта бўлганда семизлик, диабет ва юрак касалликлари билан боғлиқ муаммоларга дучор бўлиши мумкин.
Ҳомиладорлик пайтида кофеинни озгина миқдорда истеъмол қилиш ҳам ҳомиланинг она қорнида ривожланишининг кечикишига олиб келиши мумкин.
«Ҳозирча натижаларимиз ҳомиладорлик пайтида кофеинли ичимликларни чеклаш ёки умуман ичмаслик оқилона қарор эканлигини кўрсатмоқда», — деди доктор Гранц. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди