12:33 / 29.03.2021
2 177

Соғлом бўлай десангиз: Пульс меъёрда бўлиши учун 6 тавсия

Соғлом бўлай десангиз: Пульс меъёрда бўлиши учун 6 тавсия
Фото: Freepik
Пульс частотаси юрак-қон томир тизимини назорат қилиш учун муҳим бўлган 5 параметрдан бири ҳисобланади. Катта одамда пульс меъёрда 60 дан 100 гача бўлиши керак. Аммо 80 тадан кўпайиши ҳам саломатлик учун потенциал хавфли ҳисобланади.

Спорт билан шуғулланинг
Саломатлик билан боғлиқ муаммо қанча кам бўлса, юрак ортиқча зўриқмагани сабаб пульс ҳам меъёрда бўлади. Бирданига оғир машқларни бажаришга ҳожат йўқ. Енгил машқларни мунтазам бажариш ҳам яхши самара беради.

Вазнингизни назорат қилиб туринг
Ортиқча вазн пульс ошишига таъсир қиладиган омиллардан бири ҳисобланади. Килолар қанча кўп бўлса, юрак бутун танани қон билан таъминлаш учун шунча кўп зўриқиб ишлайди. Гавда оғирлиги кўрсаткичи 28 фоиздан юқори бўладиган бўлса, озишга ҳаракат қилиш керак.

Калий миқдорини текширтиринг
Пульс билан боғлиқ муаммо юзга келишига калийнинг етишмаслиги ҳам сабаб бўла олади.Юрак фаолияти учун муҳим бўлган мазкур микроэлементнинг етишмаслиги пульснинг жадаллашишига олиб келади. Калийни аниқлаш учун қон таҳлили топширинг ва унинг етишмаслиги аниқланадиган бўлса банан, картошка, кўкатлар ва помидор истеъмол қилинг.

Кўпроқ балиқ истеъмол қилинг
Балиқ таркибида юрак саломатлиги учун муҳим бўлган омега-3 ёғ кислотаси мавжуд. Тадқиқотларда мазкур ёғ кислотасига бой маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш юрак қисқариши частотасини камайтириши аниқланган.

Стрессга қарши курашинг
Сурункали ва узоқ давом этадиган стресс юрак саломатлиги учун энг ёмон хавфлардан бири саналади. Тадқиқотларда киши ўзини яхши ҳис қилган тақдирда ҳам доимий стресс ва юрак қисқариши частотасининг кўпайиши аниқланган. Сурункали стрессни олдини олиш учун тинчланишга ҳаракат қилинг, чуқур нафас олинг ва медитация билан шуғулланинг.

Тинч ва тиниқиб ухлашга ҳаракат қилинг
Соғлом уйқу нафақат юрак, балки бутун организм учун ҳам муҳим саналади. Чуқур уйқу фазасида пульс ва қон босим секинлашади. Аммо кунига 6 соатдан кам уҳлаш, юрак хуружининг келиб чиқиш хавфини икки каррага кўпайтиради. Юрагингиз ва умумий саломатлигингиз билан муаммо бўлишини истамасангиз, кераклигича тиниқиб ухлашга ҳаракат қилинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Соғлом бўлай десангиз: Пульс меъёрда бўлиши учун 6 тавсия