15:23 / 30.03.2021
3 258

Кўп эснаш орқали намоён бўладиган 7 касаллик

Кўп эснаш орқали намоён бўладиган 7 касаллик
Фото: «Домашний очаг»
Эснаш – бу беихтиёр рефлекс, унга қарши курашиб бўлмайди. Аммо жуда тез-тез эснаш ҳам жиддий касалликларнинг ривожланишидан ҳақида огоҳлантириши мумкин. Шунинг учун буни эътиборсиз қолдириб бўлмайди.

Хўш, кўп эснаш натижасида қандай касалликлар пайдо бўлиши мумкин?

Вазн ортиши
Ортиқча вазнга эга инсонларда эндокрин ва гормонал ўзгаришлар бўлиши мумкин. Бу эса домий чарчоқ ва уйқучанликка олиб келади. Ортиқча вазн кўкракка босим ўтказиши ва ўпкада гипервентиляция ривожланишига олиб келиши мумкин, яъни нафас олиш қийинлашади, чуқур нафас олишнинг эса имкони бўлмайди.

Депрессия
Икки сабаб туфайли тез-тез эснаш депрессияга олиб келиши мумкин. Бу стресс гормони – кортизолнинг кўтарилиши ёки антидепрессантларни қабул қилишдир. Баъзи дорилар серотонин миқдорини оширади, бу эса доимий чарчоқ ҳисси пайдо бўлишига олиб келади.

Ваҳима ҳисси
Кучли ташвишланиш кўпинча юқори стресс ва қонда кортизол даражасининг кўтарилиши билан бирга келади. Бундан ташқари, энергия даражасининг пасайиши кўпинча ташвишланиш, шунингдек, юрак муаммолари билан бирга кузатилади. Буларнинг ҳаммаси тез-тез эснаш орқали намоён бўлади.

Юрак касалликлари
Юрак қон-томир тизимининг айрим касалликларига ҳамроҳ бўладиган паст қон босими ва юракнинг секин уриши тез-тез эснашга олиб келиши мумкин. Албатта, ўз-ўзидан эснаш ҳеч нарсани англатмайди, аммо агар у бошқа аломатлар билан бирга келса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Инсульт
Инсультга яқинда чалинган беморлар тез-тез эснайди. Шифокорнинг фикрига кўра, бу жараён хуруж вақтида мия ва тана ҳароратининг қизишини тартибга солишга ёрдам беради. Аммо касалликдан олдин ҳам эсноқ кузатилиши мумкин. Шу тарзда тана хуруждан дарак бериши мумкин.

Склероз
Ушбу ҳолатда мия ва тананинг қолган қисми ўртасидаги алоқа бузилади. Агар ишора, чайнаш, юз мушакларининг ҳаракатларини тартибга солиш қийинлашса, назоратсиз ва тез-тез эснаш кузатилади.

Жигар фаолиятининг бузилиши
Жигар фаолиятининг бузилиши гормонал мувозанатга тасир ўтказади. Натижада ўз-ўзидан уйқучанлик ва чарчоқ ҳисси пайдо бўлади ва эснашни келтириб чиқаради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўп эснаш орқали намоён бўладиган 7 касаллик