13:10 / 05.05.2021
2 443

Коронавирусга чалинган одамдан вирус юқмаслиги учун амал қилиш керак бўлган 5 қоида


Фото: Cosmopolitan
Коронавирус аниқланган одам билан бир уйда яшайдиганлар ушбу тавсияларга риоя этиб, зарарланишни олдини олишга эришишлари мумкин.

Вирус қандай юқади?
Коронавирус одамдан одамга асосан ҳаво томчи йўли орқали юқади. Айнан шу сабаб ҳам икки метр масофа сақлаш муҳим саналади. Зарарланган юза (бурнини қўли билан тегинган кейин эса эшикни очган одамнинг кетидан эшик дастагини ушлаш)га қўл теккизиб кейин кўз ёки бурунга тегиниш орқали ҳам касалланиш мумкин.

Қандай қилиб юқтирмаслик мумкин?
Масофа сақланг
Асосий қоида — бемор билан бир жойда бўлсангиз, унга ёрдам бериш жараёнида ҳам масофа сақлашга ҳаракат қилинг. Иложи борича узоқроқ туринг ва бемор одам тегинган нарсаларга тегинмасликка ҳаракат қилинг. Имкони бўлса бошқа хонага кўчиб ўтинг ва бошқа ванна ва ҳожатхонадан фойдаланишга ҳаракат қилинг.

Хонани шамоллатиб туринг
Тоза ва мусаффо ҳаво нафақат хаста, балки соғлом одам учун ҳам жуда зарур. Кимдир йўталса ва аксирса, вирус бошқаларни зарарламаслиги учун хонани шамоллатишни унутманг. Ҳаво айланиш жараёни тезлашиши учун эса вентиляторни бироз муддатга паст қилиб ёқиб қўйсангиз бўлади.

Алоҳида буюмлардан фойдаланинг
Беморнинг сочиқлари буюм ва чойшаблари алоҳида бўлишига эътибор қаратинг. Хаста одамнинг нарсаларига фақатгина қўлқоп кийган ҳолда тегининг. Нарсаларни иссиқ сувда, идишларни ҳар ишлатилганидан кейин ювинг. Касалланган одам билан бир уйда бўлсангиз, кийимларингизни тез-тез ювиб туринг. Бир марталик тиббиёт халатидан бир нечта харид қилиб, уларни ҳар сафар беморнинг олдига киришдан аввал кийинг.

Қўлларингизни ювинг ва ниқоб тақинг
Қўлларингизни совун билан яхшилаб ювинг, касал билан контактда бўлганда ниқоб тақишни унутманг. Ёнидан чиққандан кейин қўлларни қайта ювишни ёддан чиқарманг. Шунингдек, уйдаги эшик дастаклари, шкаф, музлаткич ва бошқа жойларнинг устини дезинфекцияловчи восита билан артишни унутманг.

Назорат қилишни унутманг
Вирус билан зарарланган одам шифокор ёзиб берган дориларни ўз вақтида қабул қилишига эътибор беринг ва назорат қилиб туринг. Беморнинг тана ҳарорати юқори бўлса ва нафас олиши қийинлашса зудлик билан тез ёрдамга мурожаат қилинг. Ушбу қоидаларга камида 14 кун (бемор ўзини яхши ҳис қилган тақдирда ҳам) давомида риоя қилиш керак. Чунки симптомларнинг кузатилмаслиги, вирус йўқолганини билдирмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Коронавирусга чалинган одамдан вирус юқмаслиги учун амал қилиш керак бўлган 5 қоида