Ливия портида Россиянинг «Меркурий» ҳарбий кемасида кучли портлаш юз берди (видео)

1 дақиқа ўқиш3
Ливия портида Россиянинг «Меркурий» ҳарбий кемасида кучли портлаш юз берди (видео)

Ливиянинг Бенғози шаҳри портида Россия ҳарбий-денгиз кучларига тегишли «Меркурий» ракета корветида кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда кема ёнғин ичида қолган ва жиддий шикастланган. Ҳодиса 22 ноябрь куни юз берган.

Бу ҳақда Naval News нашри ўз манбалари ва сунъий йўлдош тасвирларига таяниб хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, портлашдан сўнг кемада кучли ёнғин бошланган. Ҳарбий-денгиз кучлари бўйича таҳлилчилар корвет деярли бутунлай йўқ қилинганини билдирмоқда. Бироқ унинг чўкиб кетгани ёки ёнғин оқибатида яроқсиз ҳолга келгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Ливиянинг шарқий қисмидаги ҳукумат ҳам Россия кемасида портлаш содир бўлганини расман тасдиқлади. Дастлабки текширув натижаларига кўра, кема дронлар ҳужумига учраган бўлиши мумкин. Reuters агентлиги хабар беришича, ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор, бироқ ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

Шарқий Ливия ҳукумати Россия томони билан биргаликда ҳодисани тергов қилиш бошланганини маълум қилган. Ҳозирча ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир томон ўз зиммасига олмаган.

Маълум қилинишича, «Меркурий» портлашдан бир неча кун олдин Бенғози портига келган. Кема Россияга қайтиш йўлида ёқилғи ва зарур захираларни тўлдириш учун тўхтаган. Naval News маълумотига кўра, у Россия ҳукумати билан боғлиқ кемалар конвойига ҳамроҳлик қилган.

«Меркурий» 20380-лойиҳага мансуб «Стерегушчий» тоифасидаги ракета корвети ҳисобланади. У Россия ҳарбий-денгиз кучларининг Қора денгиз флоти таркибига киради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?