Ўзгидромет: Қозоғистондан Тошкентга чанг массалари кириб келмоқда

1 дақиқа ўқиш1
Ўзгидромет: Қозоғистондан Тошкентга чанг массалари кириб келмоқда

Қозоғистон ҳудудидан ҳаво оқимлари орқали Тошкент вилояти ва пойтахтга трансчегаравий чанг массалари кириб келмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, сўнгги беш кун давомида Тошкентда ёғингарчилик кузатилмаган. Шамол тезлигининг нисбатан пастлиги ва ҳаво алмашинувининг сустлиги эса атмосферадаги ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалишини қийинлаштирмоқда.

Ўзгидрометнинг атмосфера ҳавоси сифатини кузатувчи автоматик станциялари маълумотларига кўра, 17–21 ноябрь кунлари пойтахт ҳудудидаги станцияларда ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг сезиларли ортиши қайд этилмаган.

Бироқ чегараолди мониторинг станцияларида ушбу даврда PM2.5 ва PM10 майда чанг заррачаларининг юқори кўрсаткичлари кузатилган. Хусусан, «София» ва «Green University» станцияларида бундай ҳолат қайд этилган. Бу эса чанг массаларининг ташқи ҳудудлардан кириб келаётганини кўрсатувчи далиллардан бири ҳисобланади.

Шу билан бирга, пойтахт ҳавоси сифатига фақат ташқи омиллар эмас, балки маҳаллий манбалар ҳам таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, автотранспорт воситалари, қурилиш майдонлари ва саноат корхоналаридан атмосферага чиқарилаётган ташламалар ҳам ҳаво ифлосланишига сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидрометнинг 22 ноябрь куни соат 09:00 даги маълумотларига кўра, Тошкент ҳавосида PM10 заррачалари миқдори 134 мкг/м³ ни ташкил этиб, белгиланган меъёрдан 1,78 баравар ошган. PM2.5 заррачалари эса 68 мкг/м³ га етган ва меъёрдан 1,13 баравар юқори бўлган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?