Бибисара Гукешнинг ўрнига ўтирди: ФИДЕ Жавоҳир Синдаров билан тушган суратни эълон қилди

Жаҳон шахмат тожи учун ҳал қилувчи баҳс бошланишига саноқли кунлар қолди. ФИДЕ эса Женевадаги мусобақа залидан ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ва қозоғистонлик шахматчи Бибисара Асаубаева акс этган қизиқарли суратни эълон қилди. Кадр ижтимоий тармоқларда эътибор тортди.
Бибисара жаҳон чемпиони ўрнида ўтирди
Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) ўзининг Instagram'даги расмий саҳифасида Жавоҳир Синдаров ва Бибисара Асаубаеванинг Женевада туширилган қўшма суратини жойлаштирди.
Суратда Бибисара Асаубаева ўйин столи ортида, амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ўтириши керак бўлган жойни эгаллаган ҳолда тасвирланган. Жавоҳир Синдаров эса мусобақа ўтказиладиган зални айланиб, шароит билан танишмоқда. Асаубаева айнан шу лаҳзани телефонига муҳрламоқда.
ФИДЕ ушбу кадрни кутилмаган ва қизиқарли сурат сифатида тақдим этди.
«Кутилмаган сурат! Жавоҳир Синдаров ўйин залида айланиб, шароитни кўздан кечираётган бир пайтда Бибисара Асаубаева Женевада бўлиб ўтадиган жаҳон шахмат чемпиони унвони учун баҳс олдидан бу лаҳзани суратга олиб қолмоқда», — дейилади ташкилот матбуот хизмати хабарида.

Жавоҳир Синдаровни жаҳон чемпионилик учун ҳал қилувчи матч кутмоқда
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров ҳиндистонлик амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу билан шахмат тахти учун куч синашади.
Ҳал қилувчи матч 24 ноябрдан 12 декабрга қадар Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтади. Ушбу баҳс шахмат оламидаги энг муҳим воқеалардан бири сифатида кутилмоқда.
Ўзбекистонлик шахмат мухлислари учун эса бу учрашувнинг аҳамияти янада юқори. Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионилик унвони учун курашда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади. Энди асосий эътибор Женевадаги шахмат тахт тақдири ҳал бўладиган партияларга қаратилади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

































Изоҳлар0
…