Дубайда 2027 йилни кутиб олиш учун ноодатий томоша тайёрланмоқда

1 дақиқа ўқиш6
Дубайда 2027 йилни кутиб олиш учун ноодатий томоша тайёрланмоқда

Дубайда 2027 йилни кутиб олиш тантаналари бу йил ўзгача томоша билан ўтади. Илк бор дунёга машҳур Cirque du Soleil цирк артистлари шаҳарнинг Янги йил байрами дастурида иштирок этади. Томоша 31 декабрь куни Бурж Халифа ва Дубай фаввораси атрофида ташкил этилади.

Бу ҳақда Дубайдаги йирик кўчмас мулк компанияси Emaar маълум қилди.

Қайд этилишича, Cirque du Soleil артистлари махсус тайёрланган жонли саҳна томошасида қатнашади. Унда акробатик чиқишлар, мусиқа ва улкан визуал эффектлар уйғунлашади. Томоша Бурж Халифа, Дубай фаввораси ва шаҳар осмонўпар бинолари фонида намойиш этилади.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, махсус дастурда 100 нафар артист иштирок этади. Томоша ярим тунга яқин бошланиб, янги йил кириб келишига бағишланган саноқ билан давом этади.

Янги йил кириб келиши билан эса Бурж Халифа атрофида мушакбозлик, дронлар намойиши, ёруғлик ва проекция шоулари ташкил этилади. Emaar бу йилги мушакбозликда ҳам такомиллаштирилган технологиялардан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Байрамни томоша қилиш учун Бурж Парк ҳудудида махсус пулли жойлар ҳам ташкил этилади. Чипта нархлари ва сотув бошланиш санаси ҳозирча эълон қилинмаган. Шу билан бирга, шаҳар марказида бепул томоша қилиш мумкин бўлган ҳудудлар ҳам ажратилади.

Маълумот учун, Emaar NYE 2027 тадбири 2026 йил 31 декабрь куни ўтказилиб, Дубайда янги — 2027 йилни кутиб олишга бағишланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?