21:45 / 06.05.2021
2 680

Ҳаддан ташқари кўп ухлаш жиддий касаллик аломати бўлиши мумкин


Фото: «Travelask.ru»
Ҳаддан ташқари кўп ухлаш хаста ҳолат аломати бўлиши мумкин. Бу ҳақда россиялик невропатолог ва сомнолог Елена Царева маълум қилди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу тартиб бузилганлиги сабабли одам уйқу етишмовчилигини қоплашга ҳаракат қилаётган ҳолатларга тааллуқли эмас.
«Биринчи ҳолатда бу даволаниш керак бўлган уйқу бузилиши билан боғлиқ алоҳида касаллик. Иккинчи ҳолатда депрессияда уйқу ва ётишга бўлган талабнинг ортиши ва ички ҳаётда концентрация туфайли ташқи ҳаётга қизиқиш йўқолиши», — дея тушунтирди Царева.

Шунингдек, мутахассис ушбу ҳолатга жиддий ёндашиш ва албатта шифокорга мурожаат қилиш кераклигини унутмасликка чақиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Ҳаддан ташқари кўп ухлаш жиддий касаллик аломати бўлиши мумкин