19:53 / 07.05.2021
3 131

Саломатликни текшириш учун 9 усулдаги тезкор тест


Фото: «Домашний очаг»
Агар шифокорларга мурожаат қилишнинг имкони бўлмаса, саломатлик бўйича ҳаммаси яхши ёки аксинчалигини билиш учун ташхис қўйишнинг 9 та усули мавжуд. Ушбу оддий тестлар бир неча дақиқа давом этади. Улар организмнинг умумий ҳолатини баҳолашга ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ўз вақтида аниқлашга ёрдам беради.

Кўз
Кўз ости уч сабабга кўра қорайиши мумкин. Биринчиси, уйқусизлик туфайли. Иккинчиси, тери жуда нозик бўлганлиги туфайли томирлар яққол сезилиб туради. Учинчидан, томирлар тери юзасига жуда яқин жойлашганлиги туфайли ҳам бўлиши мумкин.
Агар кўз остидаги қорайишлар тўсатдан пайдо бўлса, бу аллергия аломатларидан бири бўлиши ҳам мумкин. Тери ва кўз атрофида шиш танадаги суюқликнинг бузилганлигини кўрсатади. Бундай ҳолатда шўр, дудланган ва қовурилган овқатларни камроқ истеъмол қилиш зарур. Шунингдек, кўзни қўл билан силамаслик керак, инфекция юқиш эҳтимоли мавжуд. Кўзларда қичишиш кузатилса, уларни чой билан ювиш лозим.

Эгилувчанлик 
Агар тана эгилувчан бўлиб қолса, унда мушак ва бўғимлар яхши ишлаётганидан дарак. Бундай ҳолатда ерга ўтириш, оёқ ва қўлларни тенг чўзиш керак. Жисмоний ҳаракат қанча осон бўлса, танага шунча яхши бўлади. Умуман олганда, кунига 5 дақиқалик ҳар қандай жисмоний фаоллик мушаклар ҳолатини сезиларли даражада яхшилайди.

Холестерин миқдори
Қорачиқ атрофидаги ингичка оқ чизиқ қонда холестерин миқдори юқорилигини кўрсатади. Яна бир огоҳлантирувчи белгилардан бири, кўз қовоқлари ёки кўз атрофидаги майда сарғиш доғлардир. Бунинг учун рационни қайтадан кўриб чиқиш зарур. Иложи борича кам ёғли қовурилган овқатлардан тийилиш ва кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш керак.

Тирноқлар 
Тирноқлар ёрдамида тананинг умумий ҳолатини юқори эҳтимоллик билан баҳолаш мумкин. Масалан, тирноқни кесиб ўтган ингичка кўндаланг чизиқлар ёки ёриқлар организмда муаммо борлигидан дарак беради. Касаллик вақтида тирноқлар секинроқ ўсади, натижада чизиқ ва ёриқлар пайдо бўлади. Ушбу ҳолат организмда кальций етишмовчилигининг белгиси ҳам бўлиши мумкин. Аммо бунинг бошқа сабаблари ҳам бор. Масалан, қўллар жуда кўп вақтни сувда ўтказади ёки сифатсиз идиш ювиш воситаси туфайли шундай ҳолга келади.

Милк
Енгил босим туфайли ҳам қон кетадиган милкларда ҳам жиддий касаллик бўлиши мумкин. Хавфли томони шундаки, милк бактериялари қонга кириб, кейинчалик бутун танага тарқалади. Шунингдек, ўтказилган тадқиқотлар ҳатто милк касаллиги ва юрак хуружи ўртасидаги боғлиқликни исботлаган.

Қўллар
Бунинг учун аввало кафт юзасидаги чизиқларни текшириш лозим. Агар оддий ва камон шаклдаги чизиқлар устунлик қилса, соғлиқда муаммо бўлмаслиги мумкин. Борди-ю чизиқлар мураккаб ва кесишган бўлса, қон босимини текширтириш тавсия этилади. Маълум бўлишича, кафти узун ва тор бўлган одамлар гипертониядан азият чекади.

Бармоқлар
Стаканга совуқ сув қуйилади ва 30 сония давомида қўллар сувга солинади. Агар бармоқ учлари оқ ёки кўк бўлса, қон айланишида бузилиш мавжуд. Ҳароратнинг кескин пасайиши бармоқ, бурун ва қулоқларни қон билан таъминлайдиган томирларда спазмни келтириб чиқаради. Натижада тананинг ушбу қисмларига етарлича қон бориши қийинлашади. Шунинг учун ҳароратнинг кескин ўзгаришидан сақланиш зарур. Бундан ташқари, кашандалик ҳам қон айланишига салбий таъсир ўтказади.

Тери 
Ёш ўтиши билан тери қуриши нормал ҳолат. Аммо хира, қўпол ва тошмалар тошиб кетган бўлса, бу қалқонсимон безнинг етарли даражада фаоллиги билан боғлиқ. Шунингдек, вазн ортиши ва чарчоқ каби аломатлари ҳам мавжуд. Қалқонсимон без тироксин гормонини ишлаб чиқаради, бу мия фаолиятини яхшилайди. Агар терида қичишиш ва оёқларда қизил доғлар пайдо бўлса, қалқонсимон без ҳаддан ташқари фаол бўлади. Бундан ташқари, танада хол ва ҳуснбузарлар кўпайишига аҳамият бериш керак. Агар ранги ва шаклида ўзгариш бўлса, албатта, шифокорга мурожаат қилиш зарур.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Саломатликни текшириш учун 9 усулдаги тезкор тест