18:32 / 16.05.2021
2 702

Машинада узоқ йўлга отланаётганларга асқатадиган фойдали тавсиялар


Фото: Freepik
Узоқ вақтга сафарга чиқишдан аввал ўзингизни руҳан тайёрлаш билан бирга, зарур жиҳозлар олинганига амин бўлиш, хусусан, йўл давомида ҳам бир қанча жиҳатларга эътиборли бўлиш керак.

Автомобильни сафарга тайёрланг
Йўлга чиқишдан аввал автомобилингизни техник жиҳатдан тайёрлаб олишни эсдан чиқарманг. Тизимларини кўздан кечиринг, мой ва ёнилғи керакли миқдорда эканлигига ишонч ҳосил қилинг.

Ҳужжат ва пул
Ҳужжат ва пулларни ўзингиз тез топадиган ва олиш қийинчилик келтириб чиқармайдиган жойга қўйинг. Турли муаммоларнинг олдини олиш мақсадида ёнилғи қуйиш шохобчалари ёки бошқа тўхташ жойларида сумка ва ҳамёнларни олдинги ўриндиқларга қўйманг

Багажда нималар бўлиши керак?
Багажда дорилар қутиси, ёнғин ўчиргич, қўшимча баллон, баллон ўрнатадиган қурилмалар, транспорт ҳодисасидан огоҳлантирувчи учбурчак белги, антифриз, мой, ойналарни тозалайдиган суюқлик ва сув бўлиши керак.

Руҳий тайёргарлик
Автомобильда сафарга чиқишдан аввал, ижобий нарсалар ҳақида ўйланг. Минглаб километр юриш давомида табиат гўзалликларидан баҳра олишингиз, севимли мусиқангизни соатлаб тинглашингиз, шунингдек, анчадан бери ўйлаб кўролмаган ишларингиз ҳақида фикр юритишингиз мумкин.

Дам олишни унутманг
Йўл давомида бироз танаффус қилиш ва ҳар бир ярим соат давомида дам олиш муҳим саналади. Йўқса ўзингизни чарчатиб қўйишингиз мумкин.

Тезликни ошириб юборманг
Белгиланган тезликдан ошмасликка ҳаракат қилинг. Янги ҳайдовчи бўлсангиз, йўлнинг чап бўлагида юрмасликка ҳаракат қилинг, фаол бўлсангиз аксинча. Сизга йўл бериб ўтказиб юборган ҳайдовчига миннатдорлик билдиришни унутманг. Аҳоли яшайдиган жойларда тезликни оширманг, пиёдалар ўтиш жойи энг хавфли ерлардан бири эканини ҳисобга олинг.

Вақтида ёнилғи қуйинг
Шаҳар ичида ёнилғи қуйиш шохобчалари кўп учраши мумкин, лекин шаҳар ташқарисида бу имконсиз бўлиши мумкин. Шу сабаб ҳам ҳар қўшимчаси билан ёнилғи қуйдириб олинг. Ҳар эҳтимолга қарши эса кейинги ёнилғи қуйиш шохобчаси қаерда эканини харитадан текшириб туринг.

Эҳтиёт бўлинг
Одамлар йўқ ва ЙПХ пости узоқ бўлган ерда баллони тешилиб қолгани ёки ёнилғи қолмаганини ишора қилиб, машинангизни тўхтатмоқчи бўлганлардан эҳтиёт бўлинг. Машинада сиздан бошқа одам бўлсагина ёрдам бериш учун тўхтанг.

Қаерда тамадди қилиш керак?
Йўлда тўхтаб овқатланиш учун дуч келган тамаддихонада тўхтайверманг. Йўлга чиқишдан аввал уйдан айниб қолмайдиган маҳсулотлардан енгил бутерброд тайёрлаб олинг. Йўлда салқинроқ жойда тўхтаб, тамадди қилиб олсангиз бўлади.

Йўлда машина бузилиб қолса нима қилиш керак?
Хавотирга тушманг, вазиятга тўғри баҳо беринг: йўл ўртасида юрмай қолдими, машина тўхтаган жой шаҳардан узоқми ёки йўқ, муаммо айнан нимада эканлигини билишга ҳаракат қилинг. Аввало машинани йўл четига олиб ўтинг. «Аварийка»ни ёқиб қўйинг ва белгини йўлга қўйиб қўйинг. Муаммони мустақил ҳал қила олмасангиз, олдингизда иккита йўл бор: йўлдаги машина ҳайдовчиларининг биридан ёрдам сўранг ёки махсус хизматга мурожаат қилинг. Махсус хизмат рақамини Google’дан топса ҳам бўлади, лекин агар интернет яхши ишламаса, яқин дўстингиз ёки танишингизга телефон қилиб чақириб беришини илтимос қилинг ва ҳар эҳтимолга қарши тўхтаган жойингиз манзилини айтиб қўйинг. Бу ҳолат кечқурун ва ҳаво ёмон вақтда юз берса, ФВВга қўнғироқ қилинг.

Ишончингиз комил бўлмаган нарсани қилманг
Йўлда ҳаракатланиш давомида ишончингиз комил бўлмаган нарсани амалга оширманг, қандайдир кескин ҳаракатга шубҳангиз бўлса, яхшиси қилманг. Ўйлаб, режага асосан қарор қилинг.

Қачон тўхташ керак?
Ҳар қандай тушунарсиз ҳолатда машинани тўхтатинг. Йўлда таъмирлаш ишлари кетаётган бўлса, йўл-транспорт ҳодисаси юз берган бўлса ва шу каби бошқа ҳолатларда машинани бошқа бўлакка олиб ўтинг. Айниқса, билмаган йўлингизда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланинг.

Тирбандлик вақтида нима қилиш керак?
Машина тирбанд жойни айланиб ўтиб кўп вақт йўқотишингиз, камига адашиб қолишингиз мумкин. Сиз йўлни чангитганингиз ҳисобига бошқа машиналар ҳаракатланишида ноқулайлик пайдо бўлиши мумкинлигини ҳам инобатга олинг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Машинада узоқ йўлга отланаётганларга асқатадиган фойдали тавсиялар