Фото: «Домашний очаг»
Уйларни астойдил ва тез-тез тозалаш жуда яхши, фақатгина тўғри бажарилган тақдирда. Афсуски, бир нечта оддий хатолар нафақат барча афзалликларни бекор қилиши, балки соғлиққа ҳам жиддий зарар етказиши мумкин. Шунинг учун қуйида келтирилган камчиликларни бартараф этишга уриниб кўриш лозим.
Чангни нотўғри тозалаш
Уй чанглари аллергия ва ҳатто астма учун энг кенг тарқалган омиллардан биридир. Бундан ташқари, чанг зарралари чиндан ҳам заҳарли бўлиши мумкин. Жорж Вашингтон университети мутахассислари томонидан ўтказилган таҳлил оддий уй чангида гормонал мувозанатни ва ҳатто саратонни келтириб чиқарадиган кимёвий моддалар зарраларини ўз ичига олиши мумкинлигини тасдиқлади. Иложи борича ушбу хавфни бартараф этиш учун уни мунтазам равишда артиб туриш керак. Шунингдек уни тўғри бажариш ҳам керак: юқоридан пастга, энг баланд жавонлардан полгача.
Хушбўй тозалагичлардан фойдаланиш
Шифокорлар ҳидсиз тозалаш воситаларини танлашни тавсия этади. Кўпгина ҳолларда, сунъий ҳидлар токсик кимёвий моддаларни ўзида яширади ва мигрен, астма хуружлари, нафас қисилиши, бош айланиши, кўнгил айниши, кўзнинг ёшланиши ва теридаги тошмаларни қўзғатиши мумкин.
Жуда ўткир воситаларни ишлатиш
Тозаловчи маҳсулот қанчалик ўткир бўлса, шунча яхши деган фикрга келиш мумкин, аммо бундай эмас. Жуда ўткир кимёвий маҳсулотлар тери ёки кўзнинг куйишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, ушбу турдаги маҳсулотларнинг ҳидидан нафас олиш ҳам зарарли бўлиши мумкин ва бу ўпка касаллигини ривожланиш хавфини жиддий равишда оширади.
Тозалашда оқартгични аммиак билан аралаштириш
Тозалаш хавфсизлигининг олтин қоидаси: ҳеч қачон бир вақтнинг ўзида оқартириш воситаси ва дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланмаслик зарур. Улар аралаштирилганда жуда заҳарли бўлган хлорамин пайдо бўлиши мумкин. Хлорли оқартиришдан кўра кислородли оқартириш афзал.
Тозалаш пайтида хонани вентиляция қилмаслик
Соғлиқ учун имкон қадар хавфсиз тозаловчи воситаларни танланса ҳам, уларнинг хавфли концентрацияси ҳавода кўпаяди. Бунга йўл қўймаслик учун тозалаш пайтида деразаларни ёки тешикларни очиқ ҳолда сақлаш лозим, шунда ҳаво доимо янгиланади. Бунга қўшимча равишда, қуёш нурларининг хонага тўсиқсиз кириб боришини таъминлаш жуда фойдали, чунки ультрабинафша нурлар кучли антибактериал восита ҳисобланади.
Турли сирт учун бир хил шимгич ва латтадан фойдаланиш
Ошхона сиртлари, ванна, чангни тозалаш ва бошқа ишлар учун ҳар хил шимгичдан фойдаланиш муҳим. Акс ҳолда тозаловчи воситалар хавфли бактерияларни кўпайтириш учун ҳақиқий замин яратиб бериши мумкин
Тозалаш тартибига риоя қилмаслик
Болаликдан буён тозалашни энг машаққатли ишдан бошлаш керак бўлган қоидани эсладингизми? Буни унутиш керак. Тозалаш аста-секин ифлосланаётган жойдан бошланиши керак. Акс ҳолда фақат хавфли бактериялар жойдан-жойга кўчиб юради.
Жуда шошилиш
Ҳатто энг кучли тозалаш воситалари ҳам яхши тозалаши учун вақт талаб этади. Агар шунчаки маҳсулот сепилса ва у дарҳол ювиб ташланса, фойда ва таъсирга эришилмайди. Кирнинг чиндан ҳам эриши ва сиртини дезинфекциялаш учун камида 10-15 дақиқа кутиш лозим. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...