13:50 / 20.05.2021
3 081

Миянинг тезроқ қаришига сабаб бўлувчи 6 одат


Фото: Pinterest
Ёш ўтиши билан нафақат тана, балки мияда ҳам бир қанча ўзгаришлар юз беради. Баъзи муҳим функциялар фаолияти сустлашади, асаб толалари камаяди, қон таъминоти ёмонлашади ва аксинча, яллиғланиш жараёнлари кучаяди. Кўп йиллар давомида олимлар бу билан қандай курашиш кераклигини аниқлаш ҳаракатида, аммо ҳар ким соғлиғига ўзи ғамхўрлик қилиши ва мияни вақтидан аввал қаришга мажбур қиладиган одатлардан воз кечиши муҳимдир.

Эшитиш қобилиятига ғамхўрлик қилмаслик
Жонс Ҳопкинс университети мутахассислари томонидан 2011 йилда ўтказилган тадқиқотда деменсия хавфи ортиши билан эшитиш қобилиятини йўқотиш ўртасидаги тўғридан-тўғри боғлиқликни топди. Эҳтимол, олимларнинг фикрига кўра, эшитиш қобилиятининг бузилиши ижтимоий яккаланишга олиб келади, бу эса ўз навбатида деменсия ривожланишини қўзғатади. Шу билан бирга, эшитиш қобилиятини мунтазам равишда текшириб туриш ва ўз вақтида чоралар кўриш муҳимдир. Акс ҳолда деменсия ривожланиш хавфи 5 бараварга кўпайиши мумкин.

Кўп миқдорда спиртли ичимлик ичиш
Доимий алкоголь таъсирида бўлган инсонларда ўрганиш қобилияти учун масъул бўлган мия минтақаси – гиппокапмда асаб ҳужайралари ишлаб чиқариш 40 фоизга камаяди. Спиртли ичимлик қанча кўп ичилса, хотира, шунингдек, янги маълумотларни ўзлаштириш ва қайта ишлаш қобилияти ҳам шунчалик кўп зарар кўради. Дарҳақиқат, ёши улуғ одамда мия қаришининг энг кенг тарқалган сабаби – бу жуда кўп ичишдир.

Юрак соғлиғи ҳақида қайғурмаслик
Юрак ва миянинг соғлиғи бевосита бир-бири билан узвий боғлиқ: юрак қанчалик кучли бўлса, у қонни шунчалик фаол равишда ҳаракатга келтиради ва уни мияга ҳам етказиб беради. Натижада миянинг ҳолати яхшиланади. Шунинг учун юрак ва қон томирларининг соғлиғини мунтазам кузатиб бориш жуда муҳим: 2017 йилда АҚШда ўтказилган тадқиқотда исботланганидек, қандли диабет, юрак хасталиги ва гипертония билан оғриганлар деменсияни тез ривожлантиради.

Ҳаракатсиз турмуш тарзи
Яқинда ҳаракатсиз турмуш тарзи эрта ўлим хавфини оширадиган омиллар рўйхатига киритилди. Кўпроқ нофаолликка устунлик берилиши ва спорт зални унутишни бошлаш нафақат соғлиқ, балки мия учун ҳам зарарли ҳисобланади. Деменсия хавфини 88 фоизга камайтирмоқчи бўлганлар жисмоний машғулотлар билан шуғулланишни бошлаши керак.

Яқинлар билан мулоқот қилмаслик
Дўстлар ва оила билан доимий мулоқот деменсиянинг олдини олишнинг энг самарали усули ҳисобланади. Ёш улғайган сайин ижтимоий алоқалар кўпроқ зарур бўлади. Бошқа нарсалар билан бир қаторда, яқинлар билан доимий мулоқот стрессни камайтиради. Бу эса кексайганда деменсия ривожланишига бевосита боғлиқдир. Фаол ижтимоий алоқаларни сақлаб қолган ёши катта одамларда деменсиядан азият чекиш эҳтимоли 44 фоизни ташкил этади.

Тез-тез ташвишланиш
Стресс ва хавотирни енгиш учун имкон қадар қандай қилиб дам олишни ўрганиш муҳимдир. 2014 йилда Америка Гериатрик психиатрия журналида чоп этилган бир тадқиқот шуни кўрсатдики, тез-тез хавотирга тушадиган одамларда когнитив пасайиш хавфи 135 фоизгача. Шунинг учун, медитация қилишни ўрганиш ва стрессни енгиш учун турли хил усуллардан фойдаланиш керак – шундагина мия ўз эгасидан миннатдор бўлиши табиий.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Миянинг тезроқ қаришига сабаб бўлувчи 6 одат