Фото: Freepik
Кўз билан боғлиқ турли касалликлар келиб чиқмаслиги, кўриш қобилияти сусаймаслиги учун гигиенага риоя қилиш керак бўлади.
Компьютер ва телефон экранига ҳаддан ортиқ тикилиш
Экранга тикилиб қараб турганда одам одатдагидан камроқ кўзини очиб-юмади. Кўзни очиб-юмиш кўзга инфекция тушишидан ҳимоя қилади. Кўзнинг қуриши яхшиликка олиб келмайди. мутахассислар ҳар 20 дақиқада экран қаршисидан узоқлашишни тавсия қилади.
Аллергия
Аллергияни даволовчи аксарият таблеткалар кўзларнинг қуриш синдромини ривожлантиради, шу сабаб ҳам бу вақтда, шунингдек, намлантирадиган томчи дорилардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Қоронғида экранга қараманг
Кечаси телефоннинг ёруғ экранига қараш нафақат кўзлар саломатлиги, балки мия фаолиятига ҳам таъсир этмай қолмайди.
Витамин қабул қилинг
Черника ва сабзидан ташқари офталмологлар таркибида зеаксантин бисёр бўлган қовоқ, апельсин, тухум сариғи ва жўхори истеъмол қилишни тавсия қилади.
Линзани керагидан ортиқ вақт тақиб юрманг
Бир марталик линзадан қайта фойдаланиш ёки ҳафталигини ойлаб тақиб юриш кўзга инфекция киришига сабаб бўлади. Бундан ташқари, кўз намланишига ҳам салбий таъсир қилади.
Лютеинга бой маҳсулотларни канда қилманг
Кўриш қобилияти учун фойдали бўлган лютеинга бой қовун, қовоқча, киви, узум ва исмалоқ истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Телевизордан дам олинг
20/20/20 қоидасига амал қилиб, ҳар 20 дақиқада кўзларингизни экрандан олиб қочиб, 20 сония давомида 20 фут (6,5 метр) узоқликдаги нарсаларга қаранг.
Қора кўзойнак тақинг
Қуёшнинг ультрабинафша нурлари катарактани ривожланишига олиб келадиган энг кўп тарқалган сабаблардан бири саналади.
Макияжни ювмасдан ухламанг
Туш ва тен қолдиқлари ҳамда суюқ подводка кўзга кириб, зарар етказиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...