Фото: Freepik
Ёзда кўпчилик одамлар аксарият вақтини кўчада ўтказади, соҳил ёки дам олиш масканларида қуёш нурида тобланади. Бу вақтда терининг куйишига ёрдам берадиган тавсияларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Ванна қабул қилинг
Ваннани совуқ сув билан тўлдиринг, терида яллиғланиш қўзғатмаслиги учун совундан фойдаланманг. Зарур бўлса, болалар совунидан фойдаланинг.
Терини тинчлантиринг
Муз кубикларини терига суртинг ёки муздек сув билан ҳўлланган сочиқдан эҳтиёткорлик билан фойдаланинг. Терининг энг иссиқ қисмига совуқ компресс қўйинг. Ёнингизда муз бўлмаса, музлаткичдаги исталган маҳсулотни юпқа матога ўраб фойдалансангиз бўлади. Кўз атрофидаги тери куйган бўлса, муздек сувга солинган чой пакети яхши самара беради.
Воситалардан тўғри фойдаланинг
Куйишда ишлатиладиган ва таркибида гидрокартизонли исталган маз бу борада сизга яхши ёрдам беради.
Сув ичинг
Сув ичишни канда қилмаслик чанқов ҳиссини қондириб, терининг қуриб қолмаслигидяхши ёрдам беради. Таркибида сув бўлган мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш ҳам яхши самара беради.
Терини намлантиринг
Терини намлантирувчи исталган кремни суртинг. Алой ўсимлигидан ҳам фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун куйган терига ўсимлик шарбатини суртинг.
Юмшоқ тўшак
Куйган терининг оғриғи қаттиқ жойда ётганда янада зўрайиши мумкин. Шунинг учун бундай пайтда юмшоқ тўшакдан фойдаланинг. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...