Фото: Freepik
Ёз мавсумида, айниқса, ҳар қачонгидан ҳам долзарб бўлган муаммога ечим топишга ёрдам берадиган тавсиялар билан бўлишамиз.
Аяманг
Қуёшдан ҳимоя қиладиган кремни аяйман деб, кам миқдорда фойдаланиш энг кўп тарқалган хатолардан бири саналади. Ортиқчасининг кераги йўқ, самарали ҳимоя учун танга катталигидаги ҳажмда крем сурцангиз бўлади. Таркибидаги кимёвий фильтр «ишга тушиб», крем таъсир қилиши учун уни кўчага чиқишдан 20 дақиқа аввал суртинг.
Ёзувига эътибор қаратинг
UVB ва UVA-нурлардан яхши ҳимоя қилиши ёзилганига эътибор қаратинг. Йилдан йилга янги косметик воситалар тақдим қилинмоқда. Масалан, бир неча йиллар аввал нам терига суртиш мумкин бўлган янги восита тақдим қилинган бўлса, эндиликда ялтиратиб қўймайдиган вариантлар тақдим қилинди.
Сумкангизда зарур косметик воситаларни олиб юринг
Бурун ва юздаги қизаришларга алоҳида эътибор бериш керак. Терининг айнан мазкур соҳалари ёғли ҳисоблангани сабаб ҳам косметик стик (кремли компакт косметика)ларни бирга олиб юриш керак.
Ҳимояланишни унутманг
Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъий назар, SPF-кремлардан фойдаланишни канда қилманг. Ёзнинг булутли кунларида А спектрининг нурлари, айниқса, хавфли бўлиб, жиддий касалликларни келтириб чиқаради ва терининг қаришига олиб келади.
Шифокор билан маслаҳатлашинг
Қон босимини туширадиган, гормонал ҳамда антибиотик дорилар тўқималарнинг қуёш нуридан куйишига
таъсирчанлигини оширади. Иссиқ ўлкаларга кетаётган ва шу билан бирга дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, максимал SPF-кремларни танланг.
Терини тинчлантиринг
Баъзида юз қизил доғлар билан қопланади. Бу куйиш эмас, ультрабинафша нурларга нисбатан спесифик реакция ─ микрояллиғланиш ҳисобланади. Уни бартараф қилиш учун кечаси тоза терига наврўзгул ёғини суртиш кифоя қилади. Таркибидаги гамма-линолен кислотаси терининг сув қатламини тиклаб, қизаришлар камаяди.
Тана ҳақида қайғуринг
Иссиқ урганда ёки уриш арафасида эканида салқин ичимликлар яхши ёрдам бериши мумкин. Ичимликни ичиш ёки унинг банкасини бўйиннинг орқа қисмига қўйиш керак. Қон айланишида муҳим рол ўйнагани сабаб ҳам айнан шу соҳага қўйиш тавсия қилинади.
Термал сувдан фойдаланинг
Тери учун самарали экани сабаб ҳам нафақат юз, балки тана учун ҳам термал сувдан фойдаланиш керак. Унинг бир қисми шу заҳоти сингиб, қон ҳароратини пасайтиради ва сепилган соҳани намлантиради. Пулс ўлчанадиган тана қисмлари: бўйин, тиззанинг орқа қисми, билакларнинг ички қисмига сепиш тавсия қилинади.
Куйишдан тўғри даволанинг
Куйган тана қисмини совуқ душ, совуқ компресс ёрдамида совитинг. Сўнгра куйган жойга битирадиган ва терининг ҳимоя қатламини тиклайдиган, тинчлантирадиган, яллиғланишнинг ва доғ бўлиб қолишининг олдини оладиган воситалар қўйинг. Бундай воситалар аксарият ҳолларда пантенол ва термал сувни ўз ичига олади. Куйган тўқималар ҳароратнинг секин тушишига сабаб бўлиши мумкинлиги учун маз ва присипкалардан фойдаланманг. Оғриқни кучайтириши мумкинлиги учун одеколон ва спиртдан ҳам фойдаланиш тавсия қилинмайди.
Пилингни ёдингиздан чиқаринг
Тинчланганидан кейин терининг пўст ташлаши кузатилади. Бу вақтда пилинг қилиш эса вазиятни янада оғирлаштиради.
Сочлар
Туз ва хлор сабаб нафақат тери, балки сочлар билан ҳам боғлиқ муаммолар кузатилиши мумкин. Бундай вақтда стайлинг крем ёки соч помадасидан фойдаланиш тавсия қилинади. Таътилдан қайтгач эса сочларнинг аҳволини яхшилайдиган ва мустаҳкам қиладиган ниқоблардан фойдаланинг.
Ҳимоялайдиган спрейлардан фойдаланинг
Соҳил ёки ҳовузга боришда сочларингизга UV фильтрли спрей сепинг. Шунда туз ва хлорли сув унчалик салбий таъсир қилмайди. Қайтганингиздан кейин сочларингизни яхшилаб ювинг ҳамда косметик ёғ суртинг. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...