Фото: «Prohz.ru»
Россиялик мутахассис Елена Соломатина «Москва 24»га берган интервьюсида соғлиққа зарар етказиб қўймаслик учун жазирама ёзда тўғри овқатланиш бўйича маслаҳатларини берди.
Диетологнинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, иссиқда «қиздирувчи» таом, масалан, гўшт ва ёғли шўрваларни истеъмол қилмаслик керак. Унинг айтишича, мол ёки қўй гўшти ҳазм қилиш учун кўп вақт талаб қилади. Натижада иссиқлик ажралиши ҳам узоқ вақт давом этади. Бу эса ҳол-ҳаволнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Шунга кўра таомномада уларнинг ўрнига товуқ ёки қуён гўшти тановул қилиш маслаҳат берилади.
Жазирама ҳавода таом енгил бўлиши керак. Тез-тез, бўлиб-бўлиб овқатланиш зарур. Асосий таомни иссиқ бошланишидан олдин ва кейинга қолдирган маъқул. Анъанавий тушлик пайтида, соат 12:00-13:00 ларда сабзавот шўрва, салат ёки тобламалардан фойдаланиш яхшидир, — дея тавсия беради Соломатина.
Ҳаддан ташқари қизиб кетишдан сақланиш учун, диетологнинг фикрича, таомномага таркибида суюқлик кўп бўлган маҳсулотлар: сабзавот, мева ва резаворларни қўшиш лозим. Бундан ташқари, сув ичишни унутиб қўймаслик ҳам керак: ҳар 20-30 дақиқада бир-икки қултумдан ичилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...