Қаршида меҳмонхона администратори 800 минг сўмга мижозларга хона ажратгани учун жаримага тортилди

Қарши шаҳридаги меҳмонхоналардан бирида ишлаган 25 ёшли администратор мижозларга жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб бергани сабаб судланди. У бунинг эвазига 800 минг сўм талаб қилган.
Суд ҳукмига кўра, 2026 йил 12 июль куни соат 22:00 атрофида Қашқадарё вилояти ИИБ ходимлари Қарши шаҳрининг Шодлик маҳалласида жойлашган меҳмонхонада тезкор тадбир ўтказган.
Тадбир давомида меҳмонхона администратори бир эркак ва аёлга жинсий алоқа қилишлари учун меҳмонхонанинг учинчи қаватидаги 13-хонани ажратиб беришни таклиф қилган. Бунинг эвазига у 800 минг сўм талаб қилган ва пулни олаётган вақтида қўлга олинган.
Шунингдек, администратор мижозларнинг шахсини сир сақлаш ҳамда уларни меҳмонхонанинг расмий рўйхатидан ўтказмасликка рози бўлгани аниқланган.
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг ҳукмига кўра, 25 ёшли эркакка 10 миллион 300 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.






























Изоҳлар 0
…