Хитойда боғча боласи шифохонага суд ходимлари кузатувида етказилди

Хитойда боғча боласи шифохонага суд ходимлари кузатувида етказилди

2026 йил 18 сентябрь куни Хитойнинг Чжэцзян провинцияси Пингху шаҳридаги боғчалардан бирида тарбияланувчилардан бири тўсатдан бетоб бўлиб қолди. Бу ҳақда Zhejiang Online хабар берди.

Маълум қилинишича, вазиятни кўрган тарбиячи болани дарҳол қўлига олиб, боғчадан чиқиб, шифохонага олиб боришга ҳаракат қилган. Шу пайтда боласини олиб кетиш учун келган ота-оналардан бири — Чжуан исмли эркак ҳолатни кўриб, ўз автомобилида ёрдам беришга қарор қилган.

У болани тарбиячи билан бирга машинасига олиб, шифохона томон йўл олган. Бироқ йўлда тирбандлик сабаб вақт йўқотиш хавфи юзага келган. Шунда улар хизмат вазифасини бажараётган Пингху суди ходимларининг автомобилини кўриб, ёрдам сўраган.

Суд ходимлари вазиятнинг шошилинч эканини англаб, дарҳол махсус чироқ ва сиренани ёққан. Улар олдинда ҳаракатланиб, боланинг ортидан келаётган автомобилга йўл очиб берган ва уни шифохонагача кузатиб борган.

Автомобил шифохонага етиб келгач, бола шошилинч ёрдам бўлимига олиб кирилган. Суд ходимлари унинг тиббий ёрдам олаётганига ишонч ҳосил қилгач, хизмат вазифаларини давом эттириш учун воқеа жойидан кетган.

Кейинчалик боланинг аҳволи барқарорлашгани ва жиддий хавф йўқлиги маълум қилинган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар