NVIDIA раҳбари уй манзили ва телефон рақамини ёддан билмаслигини айтди

1 дақиқа ўқиш198
NVIDIA раҳбари уй манзили ва телефон рақамини ёддан билмаслигини айтди

NVIDIA компанияси раҳбари Женсен Хуанг ўз уй манзили ва телефон рақамини ёддан билмаслигини айтди. У буни технологиялар сабаб айрим маълумотларни хотирада сақлашга эҳтиёж камайгани билан изоҳлади.

Хуанг бу ҳақда The New York Times журналисти Эзра Клейн билан суҳбатда гапирган. Суҳбат давомида сунъий интеллектдан фойдаланиш айрим кўникмаларнинг сусайишига олиб келиши мумкинлиги муҳокама қилинган.

NVIDIA раҳбари ўзининг ҳам уй манзилини билмаслигини айтган. У бир неча йил аввал автомобилига ёнилғи қуяётганида ундан почта индекси сўралгани ва ўша пайтда уни эслай олмагани ҳақида мисол келтирган. Шунингдек, у телефон рақамини ҳам ёддан билмаслигини таъкидлаган.

Хуангнинг фикрича, айрим маълумотларни ёдда сақлаш зарурати камайиши табиий жараён. Унинг таъкидлашича, баъзи кўникмаларни технологияларга топшириш эвазига инсонлар келажакда тизимли фикрлаш, ижодкорлик ва бошқа муҳим қобилиятларга кўпроқ эътибор қаратиши мумкин.

Шу билан бирга, суҳбатда барча кўникмаларни технологияга топшириш тўғри эмаслиги ҳам таъкидланган. Айрим қобилиятлар инсоннинг диққатини жамлаши ва ижодий фикрлаши учун муҳим бўлиб қолиши мумкин.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?