Хитойда йиғлай оладиган гуманоид робот тақдим этилди (видео)

Хитойда йиғлай оладиган гуманоид робот тақдим этилди (видео)

Хитойлик ишлаб чиқувчилар инсоннинг ҳиссий ҳолатини таҳлил қилиб, унга мос реакция билдира оладиган Yansyn-X2 номли гуманоид роботни тақдим этди. Бу ҳақда hi-tech.mail хабар берди.

Робот суҳбат давомида инсоннинг гаплари, овоз оҳанги ва ҳиссий ҳолатини таҳлил қилади. Масалан, фойдаланувчи қайғули воқеани гапириб берса, Yansyn-X2 ҳамдардликка мос юз ифодасини намойиш этиши ва ҳатто кўз ёш тўкиши мумкин.

Роботнинг йиғлаш функцияси махсус микрофлюидик тизим орқали ишлайди. Унинг кўз қисмига ўрнатилган механизм сунъий ёш чиқариб, инсоннинг йиғлашига ўхшаш кўриниш ҳосил қилади.

Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, роботнинг мақсади ҳақиқий ҳис-туйғуларни бошдан кечириш эмас, балки инсоннинг ҳиссий ҳолатини аниқлаб, унга мос жавоб қайтаришдан иборат. Келгусида унинг юз мимикалари ва бошқа ҳиссий ифодалари янада такомиллаштирилиши режалаштирилган.

Yansyn-X2 2026 йил апрель ойида Хитойнинг Yanxi Technology компанияси томонидан тақдим этилган. Сентябрь ойида эса робот Шанхайдаги тадбирда намойиш этилиб, йиғлаш қобилияти билан эътибор қозонди.

Айрим хабарларга кўра, роботнинг юқори даражадаги версияси 400–500 минг юан атрофида туради. Бу тахминан 55–70 минг АҚШ долларига тенг.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар