Фото: «Домашний очаг»
Саломатлик ва аъзолар фаолияти учун фойдали экани билан ўзига хос бўлган маҳсулотларнинг қандай ножўя таъсири борлиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Кейл карами
Қовурилган, димланган ва тузланган ҳолда ҳам фойдали ҳисобланган карам витаминлар ва клетчаткаларнинг кони ҳисобланади. У ичаклар перисталтикасини жадаллаштиради. Соғлом ва ҳеч қандай муаммонгиз бўлмаган тақдирда ҳам, уни еб. ҳожатхонага одатдагидан кўпроқ қатнашингизга тўғри келади.
Ловия ва ясмиқ
Таркибида минерал ва клетчаткалар бисёр экани билан аҳамиятли ҳисобланган дуккакли маҳсулотлар газ йиғилиши ҳамда метеоризмни келтириб чиқаради. Улардан буткул воз кечиш шарт эмас, шунчаки кун давомида 100 граммдан ортиқ истеъмол қилмасликнинг ўзи кифоя.
Сабзи
Сабзини ҳаддан ортиқ истеъмол қилганда тери рангининг сарғайиши кузатилиши мумкин. Бу саломатлик билан боғлиқ жиддий муаммодан дарак бермаса ҳам, рациондаги ушбу маҳсулотни қисқартириш тавсия қилинади.
Саримсоқ пиёз
Юрак-қон томир касалликлари ва шамоллашнинг олдини олишига қарамай, саримсоқ пиёзнинг ҳиди жуда ҳам ўткир бўлади. Унга термик ишлов берилса, ҳиди сезиларли даражада камаяди. Айнан шу сабаб ҳам уни таомларга қўшиб пишириш тавсия қилинади.
Кедр ёнғоғи
Мазкур ёнғоқларни истеъмол қилгандан кейин оғизда бир неча соатдан ҳафтагача давом этиши мумкин бўлган металлникига ўхшаш таъм қолиши мумкин. Тадқиқотчилар мазкур таъмни организмнинг индивидуал сезувчанлиги билан боғлайди. Сизда ҳам шу ҳолат юз берадиган бўлса, бошқа ёнғоқ маҳсулотларини истеъмол қилиш маслаҳат берилади.
Қизил вино
Қизил вино таркибидаги ресвератрол сурункали ва ёш билан боғлиқ касалликлардан ҳимоя қилишига қарамай, ушбу маҳсулотни ҳаддан ортиқ истеъмол қилиш организмнинг сувсизланиши билан бирга вазн тўплашга олиб келади. Қолаверса, уйқу циклининг бузилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Шоколад
Антиоксидантларнинг кони ҳисобланган шоколад юрак мушакларини мустаҳкамлаб, кайфият кўтарилишига ҳисса қўшади. Аммо унда жиғилдон қайнашини келтириб чиқарадиган моддалар бор экани сабаб ҳам бунга мойиллиги бор одамлар шоколаддан тийилиши ва меъёрни билиши керак.
Сарсабил
Сарсабил таркибида пешобнинг одатдагидек бўлмаслигига сабаб бўладиган фоли кислотаси бисёр бўлади. Шу сабаб ҳам унинг истеъмолидан кейин сув ичишни канда қилмаслик керак.
Лавлаги
Лавлаги организмдаги темир моддасининг камайиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Агар сизда чарчоқ ва уйқусизлик симптомлари кузатиладиган бўлса, шифокорга мурожаат қилишни унутманг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...