22:53 / 13.07.2021
3 135

Яширин хавф: иштаҳа карнай бўлишига олиб келадиган 5 маҳсулот


Фото: Daily Mail
Иштаҳани очиб, одатдагидан кўпроқ овқатланишга олиб келадиган маҳсулотлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Макарон
Олий навли ундан тайёрланган макаронлар оддий углевод ҳисобланади. Қайта ишлаш жараёнида буғдой барча фойдали элементларини йўқотади. Оддий углеводлар қанча тез тўйдирса, очлик ҳиссини шунча тез қайтишига сабаб бўлади. Айнан шу сабаб ҳам буғдойнинг қаттиқ туридан тайёрланган пасталарга, гречка уни ва эътибор қаратиш тавсия қилинади.

Жўхори уни
Оддий углеводлар шакар билан қўшилганда қондаги қанд миқдорининг ошишига олиб келади ва қорин очишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, бундай умумлашма қондаги глюкозани икки карра оширадиган кортизол гормонининг миқдори юқори бўлган вақт яъни тонгда истеъмол қилинса, организмда метаболизм жараёни қийинчилик билан кечади. Бу эса доимий равишда очликни ҳамроҳ бўлиши ва ширинликка бўлган талабнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Шакарсиз кола
Ичимликда шакар йўқлиги ёзиб қўйилгани хотиржам бўлишга сабаб бўла олмайди. Сунъий ширин таъм берувчи қўшимчалар очлик ҳиссининг кўпайишига олиб келади. Таркибида табиий шакар бўлмагани ҳисобига организм уни «бошқасига» қидиришга киришади.

Олма
Фойдали экани ҳақида маълумотлар кўплаб топилишига қарамай, ширин олма қондаги инсулин миқдорининг кўпайишига олиб келади. Бу эса шакарнинг ёғга айланишига сабаб бўлади. Тез ўзлашгани ҳисобига такрор тамадди қилиш истаги пайдо бўлади.

Чипс ва крекерлар
Айниқса, шўр бўлган егуликлар тамадди учун энг ёмон вариант ҳисобланади. Оддий углевод ҳисобланганидан ташқари, бундай маҳсулотларда туз миқдори юқори бўлади. Одам учун кунлик меъёр 5 грамм ҳисобланса, бир ўрам чипсда ўртача 0,7 грамм туз бўлади. Туз ўз навбатида организмда суюқлик тўплайди, бу эса шиш ва токсинлар йиғилишига олиб келади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Яширин хавф: иштаҳа карнай бўлишига олиб келадиган 5 маҳсулот