Фото: «Домашний очаг»
Қуйида келтирилган тавсиялар организмнинг вирус ва бошқа инфекцияларга қарши курашишига ёрдам беради.
Тиниқиб ухланг
Қанча кам ухласангиз, вирус билан касалланиш эҳтимоли шунча юқори бўлади. Гап шундаки, иммун тизими айнан киши ухлаганида фаолроқ ишлайди, бу вақтда организмда «босқинчилар» билан курашадиган оқсил ажралади. Кам ухлаганда ёки кечки дам етарлича бўлмаганда оқсиллар кам ажралиб, ҳимоя сусаяди.
Фаол бўлинг
Тадқиқотларда ҳатто бироз жисмоний фаол бўлиш вирус ва бактериялар билан касалланиш даражасини камайтириши аниқланган. Қолаверса, бошқа бир қанча тадқиқотларда жисмоний машқлар яллиғланишга қарши таъсир қилиши ҳамда иммунитетни мустаҳкамлаши тасдиқланган.
Тинчланинг
Одам асабийлашганда организм бор диққатини стресс билан курашишга қаратади. Стресс гормони — кортизол миқдорининг ошиши инфекциялар билан курашадиган лейкоцитларнинг камайишига олиб келади. Шу сабаб ҳам кунингиз қандай ўтганидан қатъи назар, тинчланиш ва сокинлашишга ҳаракат қилинг.
C витаминига бой маҳсулотларни истеъмол қилинг
Саломатлик билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олиш учун C витаминини нафақат қўшимча сифатида қабул қилиш, балки ушбу витаминга бой маҳсулотларни канда қилмаслик керак. Ушбу антиоксидант иммун тизимининг мустаҳкамланишига ҳисса қўшади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...