Фото: «Домашний очаг»
Пигментли доғларнинг деярли зарари йўқ, ноқулайлик туғдирмайди, шунчаки ташқи кўринишга бироз таъсир кўрсатади. Шунингдек, уларни косметик воситалар ёрдамида яшириш имкони мавжуд эмас. Қуйида бу каби доғлардан бутунлай халос бўлиш ёки уларнинг олдини олиш борасидаги саволларга Remedy Lab клиникаси бош шифокор ўринбосари ва дерматовенерологи Елена Клюзко жавоб беради.
Пигментли доғлар дастлаб сезилмаслиги мумкин. Чунки улар рангсиз бўлади. Аммо вақт ўтган сари қораяди ва катталашади.
Нима учун пигментли доғлар пайдо бўлади?
Бунинг асосий сабаби терининг ультрабинафша нурларидан ҳаддан ташқари таъсирланишидир, бу пигментацияни қўзғатади ва терини ҳимоя қилиш учун меланин ишлаб чиқаришни бошлайди. SPF’ни қўллашни унутиш туфайли терини хавф остида қолдириш мумкин. Пигментация кўпинча ҳомиладорлик пайтида, ёш билан боғлиқ ўзгаришлар, касалликлар ва патологик ҳолатларда пайдо бўлади. Шунингдек, пигментли доғлар агрессив косметик муолажалардан кейин пайдо бўлиши мумкин.
Кимлар хавф остида бўлиши мумкин?
Хавф остида ҳомиладор аёллар ва микроэлемент ва витаминлар, айниқса, темир, ферритин ва B витаминлари етишмовчилиги бўлган беморлар бўлиши мумкин. Бу шундай мураккаб жараёнки, нафас олиш йўллари касалликларидан тортиб ирсиятга қадар пигмент кўринишида таъсир қилиши мумкин. Бундан ташқари, ухлаш сифати ҳам пигмент кўринишига таъсир ўтказади. Масалан, ухлаш вақтида чиқарилган кортизол метаболизмнинг бузилишига олиб келади.
Ва, албатта, гормонал фонни кузатиб бориш ҳам муҳимдир. Масалан, ҳомиладорлик пайтида, оғиз контрацептивларини қабул қилишда ва айрим гинекологик касалликлар билан кўпаядиган стресс гормони, қалқонсимон без гормонлари, эстрогенларни текшириб туриш зарур.
Юзда пигмент доғлари пайдо бўлса, нима қилиш керак?
Бундай вазиятда қанча кеч косметолог ҳузурига борилса, уни бартараф этиш ҳам шунча қийин бўлади. Пигментация сабабини аниқлаш ва даволаш режасини танлаш учун шифокор лаборатория текширувларини тайинлайди.
Пигментли доғларни қандай қилиб бартараф этиш мумкин?
Салонда
Аввало, пигментациянинг тури ва чуқурлигини аниқланади, пигментациянинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилади. Бу етишмовчилик ҳолатлари, яллиғланиш жараёнлари, гормонал касалликларни даволашни назарда тутади. Эҳтимол, бошқа мутахассисларга — эндокринолог, гастроэнтеролог, гинеколог, стоматологга ташриф буюришга тўғри келиши ҳам мумкин. Таблеткалар, оқартириш ва тери кўчиши таъсирига эга ташқи воситалар буюрилади ва шундан кейингина пигментни босқичма-босқич олиб ташлаш мумкин
Уй шароитида
Биринчи пигментли доғлар пайдо бўлиши билан косметик сумкада антиоксидантли косметика маҳсулотлари пайдо бўлиши керак. Бундан ташқари, C, E, А витаминлари, ниацинамид, коэнзим Q10, глутатион, алфа-липик кислота, ўсимлик экстрактлари, узум уруғи экстрактлари, кўк чой ҳам ичиш керак.
Пигментли доғларни бутунлай олиб ташлаш мумкинми?
Ҳа, лекин ҳар қандай натижага тайёр бўлиш ва уйда парвариш қилиш учун катта масъулиятни зиммага олиш зарур. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...