20:35 / 28.07.2021
3 941

Шафтолининг тери учун фойдали бўлган 7 ажойиб хусусияти


Фото: Pinterest
Ўрта аср шоирлари гўзалларнинг терисини шафтоли билан таққослагани бежиз эмас. Сўнгги тадқиқотлар ушбу мевалар тери учун жуда фойдали эканлигини исботлади

Ёш кўринишни таъминлайди
Шафтоли таркибидаги C витамини терига эластиклик берадиган коллаген ишлаб чиқаришни рағбатлантиради. Бундан ташқари, ушбу витамин қаришнинг сабаби бўлган эркин радикалларни йўқ қилади.

Оқсилни ўз ичига олади
Шафтолини мунтазам равишда истеъмол қилиш иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, кўплаб юқумли ва тери касалликларидан ҳимоя қилади. Бундан ташқари, шафтоли терининг тез тикланишига ёрдам беради. Ва бу меванинг таркибидаги оқсил кўплаб ҳаётий жараёнлар учун жуда муҳимдир.

Терини даволайди
Мева ёки шафтоли пўстидан тайёрланган ниқоблар нафақат терини намлайди, балки ҳуснбузар ёки кимёвий пилингдан кейин тезда даволанишга ёрдам беради.

Терининг тикланишига ёрдам беради
Нектаринлар нафақат озиқлантиради, балки косметик мақсадларда ҳам фойдалидир. Масалан, табиий йогурт билан аралаштирилган шафтоли пюреси ниқоби қуруқ тери учун ажойиб намловчи воситадир. Шунингдек, кўз остидаги қора доғлардан қутулишга ёрдам беради.

Селенни ўз ичига олади
Селен ҳужайраларнинг қариш жараёнини сусайтирадиган ва соч ҳамда тирноқларнинг ўсишига ёрдам берадиган кучли антиоксидантдир. Тиббий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, селен етишмовчилиги тери саратонининг айрим шакллари хавфини ошириши мумкин. Тўғри, бу ҳолда  жуда кўп шафтоли истеъмол қилиш керак бўлади. Шунингдек, творог ҳам селенга бой.

Зарарли ультрабинафша нурланишидан сақлайди
Шафтоли таркибидаги C, К, А витаминлари ва бета-каротин терига ультрабинафша нурланишига қарши курашишда ёрдам беради. Энди пляжда шафтолили коктейл ичиш мумкин. Ахир коктейл янги шафтоли пюресидан тайёрланади.

А витаминини ўз ичига олади
Ушбу витамин саратон касаллигининг олдини олишга ҳам ёрдам беради. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, А витаминининг юқори дозалари баъзи тери саратони хавфини 32 фоизга камайтиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шафтолининг тери учун фойдали бўлган 7 ажойиб хусусияти