Амира Рашидованинг қизи Самира турмушга чиқди (видео)

1 дақиқа ўқиш1.1K
Амира Рашидованинг қизи Самира турмушга чиқди (видео)

Ўзбек журналисти, медиа ходими ва продюсери Амира Рашидованинг хонадонида қувончи кун. Қизи Самиранинг тўйи бўлиб ўтди. Кеча тўй маросимидан олинган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Маълум бўлишича, Самира Шоҳжаҳон исмли йигит билан турмуш қурган. Тўй маросими файзли ва кўтаринки кайфиятда ўтгани видеоларда акс этган.

Тадбир давомида "келин салом" маросими ўтказилган. Шунингдек, келин-куёв анъанага кўра тўй тортини биргаликда кесиб, даврада рақсга тушган. Яқинлар эса турли ўйин-кулгилар билан тўйга янада кўтаринки руҳ бағишлаган.

Маросимда бир қатор санъаткорлар ҳам хизматда бўлиб, меҳмонларга мусиқий чиқишлари билан яхши кайфият улашган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларга фойдаланувчилар самимий муносабат билдирган. Изоҳларда янги турмуш қурган ёшларга бахт-саодат, оилавий тотувлик ва узоқ умр тилаб, илиқ тилаклар йўлланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?