13:53 / 30.07.2021
2 164

Кўз остидаги ҳалқа ва шишлардан тезда халос бўлишнинг 5 усули


Фото: Getty Images
Эрталаб мукаммал кўринишни ҳар ким ҳам уддалай олмайди: кўз остидаги ҳалқалар ва юздаги шиш кун бўйи кайфиятни бузиши мумкин. Баъзан бу дўстлар базмининг оқибати, баъзида тўйиб овқатланмаслик, баъзан эса фақат тананинг ўзига хос хусусияти сабаб юзага келади. Аммо самарали усуллар ёрдамида улардан жуда осон ва энг муҳими, тезда халос бўлиш мумкин.

Қаҳва
Кўз остидаги ҳалқалардан халос бўлишда кофеин яхши таъсир кўрсатиши мумкин. Қайнатилган қаҳва қолдиғини кўз остидаги юз терисига қўйинг. 20 дақиқага қолдиринг, кейин илиқ сувда ювиб ташланг. Табиий скраб эффектига эришиш учун терини юмшоқ массаж қилинг, намлантирувчи крем суртишни унутманг.

Чой пакетлари
Ҳам қора, ҳам яшил чой таркибида ҳам кофеин борлиги сир эмас. Бу бизга нафақат ички, балки ташқи томондан ҳам таъсир қилади. Иккита чой пакетини қайнатиб, сўнг музлаткичда совутинг. 20 дақиқа давомида кўз остингизга қўйинг, шунда кофеин кўз остидаги ҳалқаларда тўпланиб қолган ортиқча суюқликдан осонликча халос қилади.

Патчлар
Албатта, кўзларингиз остидаги ҳалқалардан халос бўлишнинг энг осон усулларидан бири бу патчлардан фойдаланишдир. Аммо улар янада самарали бўлиши учун уларни музлаткичда сақлашингизни маслаҳат берамиз. Бунда улар бир вақтнинг ўзида ҳам совуқ компресс бўлади, самарадорлигини сезиларли даражада оширади.

Фото: Getty Images
Юз массажи
Шишлардан халос бўлишда юз массажи ҳам ёрдам беради. Агар мутахассисга мурожаат қилишнинг имкони бўлмаса, буни ўзингиз қилишга ҳаракат қилинг. Бунинг учун махсус массаж ролиги бўлиши шарт эмас. Қўл массажи терига яхши таъсир қилади. Интернетда сиз юз массажи бўйича кўплаб курсларни, шунингдек, қандай қилишни ўргатадиган видеоларни топишингиз мумкин. Массажни бошлашдан олдин терингизга намловчи крем ёки махсус ёғ суртишни унутманг.

Оёқ учида сакраш
Бу ғалати туюлиши мумкин, аммо мунтазам сакраш ҳам шиш пайдо бўлишига қарши курашади. Уйғонганингиздан сўнг эрталабки 1 стакан сув ичишдан олдин, жойингизда 100 марта сакранг. Баландликка сакрашнинг ҳожати йўқ — шунчаки енгил ҳаракат қилинг. Бундай машқ лимфа оқимини кучайтиради, бу эса кўз остидаги шиш ва ҳалқалардан халос бўлишга ёрдам беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Кўз остидаги ҳалқа ва шишлардан тезда халос бўлишнинг 5 усули