Малина мавсуми бошланиши билан бекажонлар мураббо тайёрлашга киришади. Ушбу резавор мазали бўлиши билан бирга, бир қанча фойдали хусусиятларга ҳам эга, деб ёзади Дарё.
Қондаги шакар миқдорини назорат қилади
Малинада крахмалнинг парчаланишига таъсир ўтказадиган кўп миқдордаги танинлар мавжуд. Бу резавор паст глисемик индексга (ГИ) ва клетчаткага бой. Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, малина парҳез билан биргаликда қондаги қанд миқдорини пасайтиришга ва инсулин реакциясини яхшилашга ёрдам беради.
Артрит аломатларини йўқотишга ёрдам беради
Антосиянинлар – бу ўсимлик пигментлари бўлиб, улар мева ва сабзавотларга ранг беради ва уларнинг бирикмалари орқали яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Ушбу табиий бўёқлар туфайли артрит ривожланиш хавфи камаяди. Бундан ташқари, касаллик аллақачон ривожланганда ҳам бўғимларнинг ҳолати ёмонлашишдан тўхтайди.
Қариш жараёнининг олдини олади
Полифеноллар малинани ультрабинафша нурланишининг салбий таъсиридан ҳимоя қилади – улар инсонларга ҳам ёрдам бериши мумкин. Кўпгина полифеноллар кучли антиоксидантлар бўлиб, қариш билан курашишга ёрдам беради. Бундан ташқари, бу мўъжизавий резавор коллаген ишлаб чиқариш учун муҳим бўлган C витаминига бой.
Метаболик синдромдан ҳимоя қилади
Инсулинга сезувчанлик саломатликнинг асосий кўрсаткичларидан биридир. Метаболик синдроми сичқонлар бўйича ўтказилган тажрибаларда иштирокчилар ҳар куни бир марта малина истеъмол қилиш билан ўз вазнини барқарорлаштириши ва инсулинга сезувчанлигини ошириши кўрсатилган.
Саратонга қарши хусусиятларга эга
Малиналар, шунингдек, назарий жиҳатдан йўғон ичак, кўкрак ва жигар саратонидан ҳимоя қиладиган антиоксидантларга бой. Ушбу тадқиқотларнинг аксарияти ҳайвонлар устида ўтказилган, шунинг учун малинанинг ушбу хусусиятини кўпроқ одамларда синаб кўриш керак. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...