20:55 / 04.08.2021
2 517

Жисмоний фаолликнинг саломатлик, руҳият ва кайфият учун фойдаси


Фото: Getty Images
Спорт билан шуғулланишни бошлаш учун ҳеч қачон кеч эмас. Сиз вазн ташлаш учун бошлаган машқлар бир йўла организмингиздаги муаммоларни бартараф қилиб, ўзингизни яхши ҳис қилишингизга ҳам ҳисса қўшиши мумкин.

Вазнни назорат қилишга ёрдам беради
Жисмоний фаолликда калориялар эрийди, истеъмол қилингандан кўра кўпроқ калория сарфланиши вазн ташлашга ҳисса қўшади. Кардио машғулотлар оғир машқлар билан умумлаштирилганда эса ёғлар сезиларли даражада камаяди. Тўғри овқатланишга амал қилган ҳолда машқларни бажариш вазнни назорат қилиш учун энг соғлом усул ҳисобланади.

Кайфиятни яхшилайди
Жисмоний фаол бўлганда рағбат ва ҳузур-ҳаловат гормони сифатида маълум бўлган гормон — дофаминнинг ишлаб чиқарилиши жадаллашади. Қанча кўп машқ бажарилса, дофамин шунча кўп ажралади ва ўзингизни бахтли ҳис қилаверасиз. Мунтазам равишда спорт билан шуғулланиш тана ва ташқи кўриниш ҳақида кўпроқ қайғуришга ёрдам беради. Натижада кишининг ўзига бўлган ишончи ва баҳоси орта бошлайди.

Тиниқиб ухлашга ёрдам беради
Тонгги машқлар нафақат кунлик энергия билан таъминлаб метаболизмни яхшилайди, балки уйқунинг яхшиланишига ҳам ҳисса қўшади.Тиниқиб ухлаш эса жисмоний фаоллик сингари яхши таъсир қилади: хавотир ва депрессияни камайтиради, иммунитетни мустаҳкамлайди, қандли диабет, кўкрак саратони ҳамда инсультнинг келиб чиқиш хавфини камайтиради.

Касалланиш эҳтимолини камайтиради
Тадқиқотларда спорт билан шуғулланадиганларда шамоллаш хавфи 50 фоизга кам экани аниқланган. Шу сабаб ҳам кўпроқ фаол бўлиш, тоза ҳавода пиёда юришни канда қилмаслик керак.

Терининг аҳволи яхшиланади
Мунтазам равишда машқ бажариш ёш кўринишга ёрдам беради. Жисмоний фаоллик ҳисобига юзнинг тери тўқималари қон билан аъло даражада таъминланади, натижада кўриниш яхшиланади. Тер ажралиши ўлик ҳужайраларни йўқотиб, уларнинг янгиланишига ёрдам беради.

Тетик ва ёшроқ кўринишга ёрдам беради
Мунтазам равишда жисмоний фаол бўлиш қариш жараёнини секинлаштиради. Онтариодаги Макмастер университетидаги сичқонларда ўтказилган тадқиқотда машқлар қариш аломатларини бартараф қилиши аниқланган. Кейинги фаол ва кам ҳаракат иштирокчилар қатнашган тадқиқотларда эса спорт билан шуғулланганларнинг териси 20-30 ёшдагиларникидек кўрингани маълум бўлган.

Қоматнинг тик бўлишига ҳисса қўшади
Сон, оёқлар, бўйин ва бошқа мушакларни мустаҳкамлайдиган машқлар қадди-қоматни тик бўлиши билан бирга, оғриқларни ҳам йўқолишига ҳисса қўшади.

Мия фаолияти ва хотирани яхшилайди
Ёш ўтиши мияга ҳам таъсир қилмай қолмайди. Гарвард университетида ўтказилган тадқиқотда, мунтазам равишда бажарилган машқлар миядаги хотирага жавоб берадиган тўқималарнинг шикастланишини секинлаштириши баъзида эса бартараф қилиши мумкинлиги кўрсатган. Бошқа бир тадқиқотда эса жисмоний фаоллик сифатида рақсни танлаган иштирокчиларда ақлан заифлик хавфи 76 фоизга камайгани аниқланган.

Стрессни камайтиради
Машғулотлар, айниқса, рақс тушиш стрессга қарши яхши самара беради. Масалан, 20 дақиқа давомида танго билан шуғулланиш гормон стрессини сезиларли даражада камайтириши исботланган.

Кўриш қобилиятини яхшилайди
Сичқонларда ўтказилган тадқиқотда жисмоний машқлар вақт ўтиши билан кўз пардаси аҳволининг ёмонлашиш жараёнини тўхтатиши мумкинлиги аниқланган.

Кўпроқ пул топишга туртки бўлади
Финляндияликлар томонидан ўтказилган тадқиқотда спорт билан доимий равишда шуғулланган аёллар кам ҳаракат тенгдошларига нисбатан кўпроқ маблағ топиши айтилган. Тонгги машқлардан кейинги тетиклик иш самарадорлигига ҳам таъсир қилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Жисмоний фаолликнинг саломатлик, руҳият ва кайфият учун фойдаси