16:23 / 01.09.2021
2 181

Вазн ташлаётганда нималар билан тамадди қилса бўлади?

Вазн ташлаётганда нималар билан тамадди қилса бўлади?
Фото: «Домашний очаг»
Тезроқ озиш учун оч қолмаслик, аксинча кун давомида 5-6 марта овқатланиш муҳим саналади.

Қовурилган нўхат
Баъзида шўр, баъзида эса ширин бирон егуликни яхши кўрадиганлар қовурилган нўхатни яхши кўриши аниқ. Уни бодом ёки ўрамдаги бошқа ёнғоқнинг ўрнига истеъмол қилиши мумкин. Ушбу маҳсулотда йўғлар ёнғоқдан камроқ, аммо клетчатка кўпроқ бўлади. Агар кун давомида нўхат 1 стакандан камроқ тановул қилинса, вазн йўқотиш мумкин бўлади. Қайнатилган ёки консерваланган нўхат печда зираворлар қўшиб тайёрланади. Унга кукун кўринишидаги пиёзли зиравор, қизил майдаланган қалампир ва мурч қўшса бўлади. Печни 230 даража ҳароратда қизитиб, нўхатни 40 дақиқа давомида пишириш керак бўлади. Ширинроқ вариант исталса, долчин ва шакар қўшиб тайёрлаш тавсия қилинади.

Қуритилган мевалардан тайёрланган конфетлар
Гранолани яхши кўрадиганлар учун қуритилган мевалар аралашмасидан тайёрланган конфетлар айни муддао ҳисобланади. Қуритилган ўрик, хурмо ва ёнғоққа кокос қириндиси қўшиб аралаштиринг. Ҳамма маҳсулотни блендерда аралаштиринг, ёпишиши учун бодом сути қўшинг. Аралашмадан шарчалар ясаб, исталган вақтда истеъмол қилишингиз мумкин. Одатда глюкоза миқдори кечки 16:00 дан 18:00 гача бўлган вақт оралиғида тушади. Бундай конфетнинг ҳар бирида тахминан 102 калория мавжуд бўлади.

Попкорн
Буғда тайёрланган бир неча порция попкорнда атиги 30 килокалория, ўсимлик ёғида пишганида эса 50 килокалория мужассам бўлади. Парҳезшунослар ушбу егуликни мукаммал «закуска» деб ҳисоблайди. Чипс ва печеньедан фарқли равишда унда фосфор, кремний, темир ва клетчатка кўпроқ бўлади.

Йогурт
Ичаклар микрофлорасини таъминлаш хусусиятига эга кальций ва лактобактерияларга бой эканидан ташқари, йогурт иштаҳани назорат қилишга ёрдам беради ва узоқ вақт давомида тўқ тутади. Асосийси, қўшимчасиз табиий йогурт истеъмол қилинг.

Олма чипс
Бундай чипс тайёрлаш учун олма ва долчин керак бўлади. Олманинг ўртасини олиб ташлаб юпқа шаклда кесиб чиқинг. Пўстини артишга ҳожат йўқ. Печда 1,5-2 соат давомида 110-120 даража қизиган печда пишириб олинг. Тайёр бўлганидан кейин долчин сепиб чиқинг.

Шоколадли паста
Фойдали ва мазали тамадди қилиш учун уй шароитида тайёрланган шоколад пастасини истеъмол қилиш тавсия қилинади. 5 дақиқада тайёрлаш мумкин бўлган бу каби ширинлик учун консерваланган қора ловиядан фойдаланиш керак. Пастани нон бўлаги ёки шунчаки олма устига суртиб истеъмол қилсангиз бўлади.

Керакли маҳсулотлар:
ёнғоқли паста — 1 стакан;
консерваланган қора ловия;
какао кукуни — 4 ош қошиқ;
сариёғ — 2 ош қошиқ;
асал — 4 ош қошиқ;
ванилин экстракти — 2 ош қошиқ;
денгиз тузи — бир чимдим.

Тайёрланиш жараёни:
  • ҳамма маҳсулотни блендер ёрдамида аралаштириб олинг.
  • кейин эса совиткичга қўйинг.
  • олмани мазкур шоколад пастасига ботириб истеъмол қилсангиз бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Вазн ташлаётганда нималар билан тамадди қилса бўлади?