Фото: «Домашний очаг»
Ёш ўтиши билан метаболизм секинлашади, турмуш тарзи ҳам аввалгидек фаол бўлмайди. 40 ёшдан кейин қомат билан боғлиқ муаммолар кузатилмаслиги учун нималарга амал қилиш кераклиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
Етарлича овқатланинг
Озиш учун кундалик рационни кескин қисқартириш кераклиги янглиш тушунча. Аввалига сиз кутган натижа кузатилиши ва бу сизни хурсанд қилиши, аммо кейинчалик муаммолар кўзга ташланиши мумкин. Гап шундаки, организм стрессларни хуш кўрмайди. Тўсатдан овқатланиш билан боғлиқ етишмовчилик кузатилганда бор кучи билан ёғнинг йўқолишига қаршилик қилади. Шуни ҳисобга олган ҳолда очликни ҳис қилмаслик учун қанча керак бўлса, шунча овқатланинг.
Нонушта қилишни унутманг
Нонушта қилмайдиган аёллар тонгги тановулни ўтказиб юбормайдиганларга нисбатан 4-5 марта кўпроқ семиришдан азият чекади. Куннинг биринчи қисмида организмга кирган калория деярли буткул энергияга айланади, қолаверса, яхшилаб қилинган нонушта узоқ вақт тўқ юришга ҳисса қўшади. Шунингдек, айнан нонушта фаол турмуш кечириш учун зарур бўлган энергия билан таъминлайди, бу эса саломатлик ва гўзал қомат учун муҳим саналади.
Чой ёки қаҳва ичинг
Кун давомида уч финжон қаҳва ёки чой ичилса, моддалар алмашинуви 5-8 фоизга жадаллашади, натижада ҳеч нима қилмай туриб ҳам қўшимча 98-174 калория сарфлаш мумкин бўлади. Бундан ташқари, янги дамланган чойнинг атиги бир пиёласи метаболизмни 12 фоизга жадаллаштиради.
Кўп суюқлик ичиш
Кун давомида 6 стакан совуқ сув ичилса, кун давомида 50 калория сарфланади, йил давомида эса 2,5 килога озиш мумкин бўлади. Ундан ҳам яхшироқ натижага эришишни истангиз, совуқ сув ичишни канда қилманг. Тана ҳароратини меъёрий даражага келтириш учун организм қўшимча энергия сарфлайди.
Оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилинг
Ҳар бир таомнинг оқсилга бой бўлиши мушаклар учун фойдали бўлади, ортиқча калорияни сарфлаш жараёни 35 фоизга жадаллашади.
Рационингиздан D витаминига бой маҳсулотлар ўрин олсин
Ёғли балиқ, тухум, сут ва денгиз маҳсулотлари, шунингдек, қуёш нурлари ушбу фойдали витаминнинг кони саналади. Метаболизмнинг қанчалик жадал экани бевосита ушбу витамин билан боғлиқ бўлади. Агар рационда D витаминига бой маҳсулотлар миқдори етарли бўлмаса, моддалар алмашинуви сезиларли даражада камаяди.
Сут ичишни канда қилмаслик
Айрим тадқиқотларда аниқланишича, кальций танқислиги моддалар алмашинувининг жадаллигига салбий таъсир қилади. Рационда сут маҳсулотларидаги ёғларнинг етишмаслиги сабаб 40 ёшдан кейин кальций танқислиги кўп кузатилади. Шунинг учун ҳар куни творог, йогурт истеъмол қилинг. Сут ичишни канда қилманг — сут маҳсулотлари организмда калорияни энергияга алмаштиришга ёрдам беради, шунингдек, бошқа маҳсулотлар таркибида организмга кирадиган зарарли ёғлардан ҳимоя қилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...