Фото: Harper’s Bazaar
Кузнинг энг асосий сабзавотларидан ҳисобланган қовоқ соғлом рациондан ўрин олишидан аввалроқ тиббиётда фаол қўлланилган. Мазали ва ёқимли ҳисобланган ушбу маҳсулот бир қанча фойдали хусусиятларга эга экани билан ҳам ўзига хосдир. Бу ҳақида қуйида маълумот бериб ўтамиз.
Қандай фойдаси бор?
Фойдали моддаларнинг кони ҳисобланган қовоқ организмни шикастланишдан ҳимоя қиладиган, яллиғланиш жараёнларининг олдини оладиган табиий антиоксидант — каратиноидларга бойдир. Натижада истеъмолдан кейин қариш жараёнлари секинлашади, организм қуёшнинг ультрабинафша нурларидан ҳимояланади.
Бундан ташқари, қовоқ С, Е, К ҳамда B гуруҳи витаминларининг манбайи ҳамдир. Иммунитет мустаҳкамлиги учун муҳим саналган ушбу витаминлар терининг гўзаллиги ва саломатлигини таъминлайди, мия фаоллигини яхшилайди, шу билан бирга, ошқозон-ичак касалликларининг олдини олади. К витамини суяклар ва организмдаги ҳужайраларни мустаҳкамлайди, қон айланишини яхшилаб, томирлар эластиклигини оширади.
Қовоқ парҳезбоп маҳсулот саналади. Таркибида трансёғлар, крахмал ва катта миқдорда шакар бўлмайди. Калорияси кам — 100 граммида атиги 22 ккал бўлади. Холестерини йўқлиги сабаб юрак-қон томир тизими касалликлари учун профилактик маҳсулот саналади, клетчаткаларнинг бисёрлиги сабаб эса ҳазм жараёнини фаоллашишига ҳисса қўшади.
Қовоқ уруғида фойдали моддалар — кальций, калий, темир, натрий, рух, фосфор ва марганец сингари муҳим минераллар мавжуд. Улар организмдаги барча тизимларнинг фаолияти ва иммунитет мустаҳкамланиши учун муҳим ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...