10:00 / 08.09.2021
2 167

Озишни истаганлар учун тунда истеъмол қилиш тавсия этиладиган маҳсулотлар

Озишни истаганлар учун тунда истеъмол қилиш тавсия этиладиган маҳсулотлар
Фото: «Домашний очаг»
Озишни хоҳлаганлар кечки 18:00 дан кейин овқат емаслиги керак, деган умумий қоида мавжуд. Аммо бу шунчаки афсона. Аслида вазн ташлашда кечалари тановул қилиш мумкин бўлган маҳсулотлар бор. Улар билан қуйида танишиб чиқиш мумкин.

Сут маҳсулотлари
Кефир, сузма, творог, табиий йогурт — ҳаммаси оқсил манбалари бўлиб, улар танада яхши сўрилади, танани зўриқтирмайди ва ортиқча ёғ сақламайди. Улар вазн йўқотишга ёрдам берадиган ажойиб тунги маҳсулотдир. Асосий қоида шундаки, бу маҳсулотларнинг барчаси бироз шўр бўлиши керак!

Сут
Илиқ сут нафақат оқсилни, балки триптофанни ҳам ўз ичига олади. Бу организмни тинчлантиради ва уйқучанликни келтириб чиқаради. Инсон қанчалик яхши ухласа, эртаси куни энергия захираларини ширинлик ва ёғли маҳсулотлар билан тўлдириш хавфи камаяди.

Тухум
Ортиқча килограммни йўқотиш учун тухумни нафақат нонушта учун, балки кечаси ҳам истеъмол қилиш керак. Шунингдек, соғлом оқсил манбаси. Энг яхшиси қайнатилган тухум ёки помидор ва исмалоқ билан пиширилган тухумли омлет тановул қилиш тавсия этилади.

Парранда гўшти
Товуқ ёки курка гўшти метаболизмни яхши даражада ушлаб туради ва уйқуга халақит бермайди. Шунингдек, А, E, B витамин ва минералларнинг тўлиқ тўпламидир. Парранда гўштида углеводлар деярли йўқ, шунинг учун у вазн йўқотиш учун кечаси истемол қилиш мумкин бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилган.

Балиқ
Балиқнинг ёғи жуда кам, лекин фойдали оқсили мавжуд. Вазн камайтириш учун кечаси ёғи кам балиқларни тановул қилиш тавсия этилади.

Пиширилган сабзавотлар
Қовурилгандан сўнг сабзавотларда клетчатка осонроқ сўрилади. Кечки овқат учун сабзавотларни қайнатиш, қовуриш ёки пишириш мумкин. Улар мукаммал ҳазм қилинади ва ичакдан токсинларни олиб ташлайди. Сабзавот истеъмол қилишда асосий қоида шуки, уларни ёғсиз пишириш ва иложи борича озроқ тузлаш лозим.

Резаворлар
Килограмм камайтиришнинг яна бир самарали усули — ухлашдан олдин резавор меваларни истеъмол қилиш. Бир стакан қулупнай ёки малина таркиби 70 калориядан ошмайди ва кўп миқдорда витамин ва антиоксидантлар мавжуд. Бундан ташқари, улар ичак фаолиятини рағбатлантиради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Озишни истаганлар учун тунда истеъмол қилиш тавсия этиладиган маҳсулотлар