Тери қариши ва ажин тушишининг олдини олиб, соч ва тирноқлар мустаҳкам бўлишига ҳисса қўшадиган витаминлар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.
А витамини ва унинг организмга фойдаси
А витамини ёки ретинол ҳужайраларнинг янгиланиш жараёнида муҳим роль ўйнайди. Бундан ташқари, у тиш ва суякларнинг меъёрий шаклланиши учун жавоб беради, шунингдек, иммун тизимини қўллаб-қувватлайди. Ретинол нафақат аёллар гўзаллиги, балки болалар саломатлиги учун ҳам муҳим саналади. Ретинол танқислиги кузатилган болаларда инфекцион касалликлар билан бетоб бўлиш ҳолатлари кузатилади. А витамини етишмаслиги ҳисобига катталар ва болаларда кўриш қобилияти сусаяди, бош оғриғи ҳамда иштаҳа ёмонлашиши кузатилади.
E витамини нима учун керак?
E витамини (токоферол) бежизга ёшартирувчи кремлар таркибидан ўрин олмайди. У тери таранглиги ва намланишига жавоб бериши билан аҳамиятли саналади. Табиий антиоксидант ҳисобланган E витамини гормонларни меъёрлаштириш хусусиятига эга экани сабаб ҳам менопауза давридаги аёллар учун фойдали саналади. А ва E витаминининг танқислиги бепуштлик ва саломатлик билан боғлиқ бошқа муаммоларга олиб келади.
А витаминини қандай қабул қилиш керак?
Сабзининг организмда А витамини ишлаб чиқарилишида муҳим роль ўйнайдиган каротинга бой экани сир эмас. Каротин, шунингдек, исмалоқ, ўрик ва помидорда ҳам мужассам. Қолаверса, сариёғ, сметана, бошқа сут маҳсулотлари, тухум ва жигар ҳам организмни ретинол билан таъминлайди. Ретинол танқислигини шифокор кўрсатмасига биноан поливитаминли комплекс билан ҳам қопласа бўлади.
E витаминини қандай қабул қилиш керак?
Токоферол ёрмалар, соя, ёнғоқ ва кепакда катта миқдорда бўлади. Қолаверса, E витамини етишмаганларга ўсимлик ёғи қўшилган таомларни канда қилмаслик тавсия қилинади. Исмалоқ, лосось, банан, жавдар уни ва жигарранг гуруч E витамини манбайи саналади. Унинг тўғри сўрилиши учун сабзавот ва денгиз маҳсулотлари таркибида бўладиган рух моддаси муҳимлигини эсдан чиқармаслик керак. Аммо бу борада ўзбошимчалик қилиб, шифокор кўрсатмасисиз «кимёвий» токоферолни қабул қилиш тавсия қилинмайди.
Қандай маҳсулотлар А витаминининг кони?
- эритилган сариёғ;
- сабзи;
- жигар;
- брокколи;
- қизил картошка;
- ширин қизил картошка.
Қайси маҳсулотларда E витамини кўп миқдорда мужассам бўлади?
- ёнғоқ;
- авокадо;
- ёнғоқли паста;
- кунгабоқар уруғи;
- сарсабил;
- дудланган лосось. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизовнинг Хавфсизлик кенгашига ўтказилгани тасдиқланмади
Нетаняҳуни қамаш буюрилди. Бу Исроилга қурол етказилишига тўсиқ бўла оладими?
Ўзбекистонда 1 декабрдан уй-жойни таъмирлаш учун кредитга аризалар қабул қилинади
Россия армиясининг «Жануб» қўшинлар гуруҳи қўмондони лавозимидан четлатилди
Исроилнинг Иорданиядаги элчихонаси ёнида отишма юз берди