Фото: Freepik
Эшитиш қобилиятини йўқотиш хавфли туйилишига қарамай, нима учундир кўпчилик эҳтиётсизлик қилади. Бепарволик ва ўз вақтида шифокор кўригидан ўтмаслик эса нафақат қулоқ, балки саломатлик билан боғлиқ жиддий оқибатларга ҳам олиб келади.
Қандли диабет, гипертония ва холестерин миқдорининг юқори экани
Саломатлиги ҳақида қайғурадиганлар уч муҳим омил: холестерин, қон босими ва шунингдек, қондаги қанд миқдорини назорат қилиб туриши керак. Гап шундаки, уларнинг меъёрдан баланд экани организмдаги деярли барча тизимларга, хусусан, эшитиш қобилиятига ҳам салбий таъсир қилади. Қон айланиши қанчалик ёмон бўлса, қулоқдаги ҳужайраларнинг сезувчанлиги шунчалик камаяди ва бу табиийки эшитишга ҳам таъсир қилмай қолмайди.
Фен ва бошқа соч қуритадиган воситалар
Сочини мунтазам равишда фен ёрдамида қуритадиганларда эшитиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқиш хавфи юқори бўлади. Аслида жиддий зарар сочни 8 соат давомида тинмай қуритгандан кейин етади, лекин кундалик 10-15 дақиқалик жараёндаги шовқин ҳам турли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Мусиқани баланд қилиб тинглаш
Доимий равишда мусиқани баланд қилиб тинглаш, қимматга тушиши, саломатликка салбий таъсир қилиши мумкин. Қулоқчинда мусиқани 60 фоиз ва ундан пастроқ қилиб тинглаш хавфсиз эканини эсдан чиқарманг.
Айрим дори воситалари
Юрак касалликларида тавсия қилинадиган диуретиклар, кимётерапия ва антибиотиклар эшитиш билан боғлиқ жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин. Шу сабаб ҳам шифокор билан маслаҳатлашиб, турли ўзгаришлар кузатилганда бошқа дори воситасини муқобил сифатида қабул қилишни сўраб кўринг.
Оғриқсизлантирувчи дори воситалари
«Аспирин», «Ибупрофен» ва айрим бошқа рецептсиз қабул қилиш мумкин бўлган бошқа дори воситалари эшитишга сезиларли зарар етказиши мумкин. Қулоқнинг шанғиллаши ва шовқин эшитилиши ушбу препаратларга хос вақтинчалик ножўя таъсир ҳисобланади. Аммо баъзида оғриқсизлантирувчи дори воситаларини доимий равишда қабул қилиш эшитиш қобилиятини доимий бузилишига олиб келиши мумкин.
Юқори ҳарорат
Тана ҳарорати юқори бўлганда қулоқ ичидаги нервлар яллиғланиш ёки кислород етишмаслигидан шикастланиши мумкин. Шикастланиш вақтинчалик ёки доимий бўлиши ҳам мумкин.
Жамоат транспорти
Ҳар куни бир соат ва ундан кўпроқ вақт давомида метро ёки электричкадан фойдаланиш эшитиш қобилияти учун хавфли саналади. Агар бу сизга бегона бўлмаса, доимий равишда эшитиш даражасини текширтириш ва ёмонлашиш кузатилганда зарур чоралар кўриш керак.
Маиший техника ва электрли қурилмалар
Блендер, дрел ва шунга ўхшаш маиший техника воситалари эшитиш учун хавфли бўлиши мумкин. Шифокорлар шу сабаб ҳам улардан камроқ ҳамда иложи борича узлуксиз фойдаланмасликни тавсия қилади. Яхшиси 10 сониядан узоққа бормасин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?