Испаниянинг Леон шаҳрида яшовчи 112 ёшли Сатурнино де ла Фуэнте Гарсия дунёдаги энг кекса одам сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига кирди ва узоқ умр кўриш сирини маълум қилди.
Гарсия 1909 йил 11 февралда Леонда туғилган, бироқ эркакнинг ўзи туғилган кунини 8 февралда нишонлашни маъқул кўради. Испаниялик бутун умри мобайнида этикдўз бўлиб ишлаган ва маҳаллий футбол клубининг асосчиларидан бири ҳисобланади.
Испанияликнинг сўзларига кўра, унинг узоқ умр кўришининг сири шундаки, у тинч ҳаёт кечиради ва ҳеч кимга зарар етказмайди.
1933 йилда у Антонина Баррио Гутиэррезга уйланди, улардан саккизта фарзанд - етти қиз ва бир ўғил туғилган. 1936 йилда бўйи 150 сантиметр бўлганлиги сабабли, Испания фуқаролар урушида қатнашишдан четлатилган.
Ҳозирда Гарсия қизи ва куёви билан яшайди. Гарсиянинг катта оиласи бор - у 14 невараси ва 22 эварасининг бобоси. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?