10:36 / 08.10.2021
1 738

Шифокор озишга халақит қиладиган энг катта хатони айтди

Шифокор озишга халақит қиладиган энг катта хатони айтди
Фото: «News.myseldon.com»
Эндокринолог Зухра Павлова озишни хоҳлаётганларнинг вазн ташлашига халақит берадиган асосий хатони маълум қилди. Бу ҳақда у Telegram каналида ёзиб қодирган.

Шифокор беморларидан бири — вазни 151 килограмм бўлган 52 ёшли аёл ҳақида гапириб берди. Унга дори-дармонлар буюрилган, тўғри овқатланиш, кўпроқ ҳаракатланиш ҳамда ухлашга эрта ётиш тавсия қилинган. Aввалига бу ўз натижасини берган: дастлабки тўрт ой ичида у 7,4 килограмм ёғ тўқимасидан халос бўлган.

Шундан сўнг, аёл эрталаб сувда пиширилган бўтқага сариёғ қўшиб истеъмол қила бошлаган. Бу ёғ тўқималари ўсиши тикланишига ва беш килограмм мушак массаси йўқолишига олиб келган. Бунинг сабаби, Зухранинг айтишича, нонуштасида оқсил умуман етишмаган. Бу эса дорилар, диета ва жисмоний машқлар таъсирини йўққа чиқаради.

Эсингизда бўлсин: ҳар сафар овқатланганда оқсил истеъмол қилиш даркор! Aгар тухумни хоҳламасангиз, творог, творогни хоҳламасангиз, бир бўлак қайнатилган товуқ истеъмол қилинг. Уларга қўшимча равишда озроқ бўтқа есангиз бўлади: тўрт ёки беш қошиқ кифоя. Бўтқа ўрнига нон ейиш мумкин. Умуман олганда, бўтқа вазн йўқотиш учун эмас, балки семириш керак бўлганда ҳам идеал таомдир. Нонушта эса мутлақо мукаммал бўлиши учун ўсимлик клетчаткасини қўшиш керак: бодринг, помидор, бир ҳовуч исмалоқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Шифокор озишга халақит қиладиган энг катта хатони айтди