Фото: «Домашний очаг»
Кўриниши янгидек бўлгани билан, буюмларнинг ишлатилгани саломатликка жиддий зарар етказиши мумкин.
Юмшоқ мебель
Ўриндиқлар, суянчиқли юмшоқ курсилар шунчаки мато ва чарм остидаги бироз паролон ва пружина демакдир. Профессионал парогенаторсиз юмшоқ мебелнинг ички қатламини тозалаш имконсиз. Бу эса сиз харид қилган буюмда бактерия ва каналар тўпланиши мумкинлигини билдиради. Шу сабаб ҳам ишлатилган мебелни олаётганда эгасининг уйи қандай вазиятда эканига ишончингиз комил бўлсин. Ё бўлмаса, уйга олиб киришдан аввал янги мебелни яхшилаб кимёвий тозалатиш тавсия қилинади.
Шлем (бош кийими)
Велосипед ва мотоцикл ҳайдаганда тақиш учун мўлжалланган шлемларнинг устига бир бахтсиз ҳодисадан кейин зарар етмаган бўлса ҳам, аввалгидек мустаҳкам бўлмай қолади ва сизни ҳимоя қила олмайди. Қолаверса, ичидаги юмшоқ астарда эски эгасидан ажралган тернинг излари қолган бўлади. Бу эса унинг бактерия ва ўлик тери ҳужайралари манбаи эканини билдиради.
Машина ўриндиғи
Автоҳалокат бўлмаган тақдирда ҳам, эски эгаси сотиб олганидан буён автодаги ўриндиқнинг хавфсизлик стандартлари ўзгарган бўлиши мумкин. Унутманг, уларнинг аксарияти 5 йилдан кўп бўлмаган муддатда хизмат қилишга мўлжалланган. Шунда ҳам харид қилмоқчи бўлсангиз, хавфсизлик стандартларини кўздан кечирганингизга амин бўлинг.
Ёстиқлар
Синтетик бўладими ёки парёстиқ, ундаги зарарланишни кетказа олмайсиз. Ҳатто кимёвий тозалаш марказларида ҳам бир йил давомида тўпланган тери, сўлак, 17 хил замбуруғ ва тери қолдиқларини бартараф қилиб бера олишмайди. Агар гап декоратив ёстиқча ҳақида кетаётган бўлса, жилдини ечиб, кимёвий тозалашга беринг. Қолган вазиятларнинг барчасида тутилган ёстиқ харид қила кўрманг.
Косметика
Косметик воситаларни кимдандир сотиб олганда бошқалар қўл билан тегинган ёки тегинмаганига амин бўлиш мушкул. Бошқа одамнинг терисида герпес ёки бошқа инфекция бор ёки йўқлиги эса сизга қоронғи бўлади. Шунингдек, яроқлилик муддати тугаган косметик воситалар аллергия ёки конюктивитни келтириб чиқариши мумкин.
Гиламча
Ишлатилган гиламча замбуруғ ва ҳашаротларнинг кони бўлиши мумкин. Хонадонингизга қўйгандан кейин уларнинг кўпайиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Сотувчи моғор ҳидини гиламчалар учун мўлжалланган шампунь билан яширган бўлиши мумкин, аммо бир неча кундан кейин у ўзини намоён қилмай қолмайди.
Грил
Барбекю пиширишга мўлжалланган грилнинг ҳамиша янгисини сотиб олиш керак. Гап шундаки, вақт ўтиши билан унинг панжараларида сарғиш қоплам ҳосил бўла бошлайди. Ҳар гал фойдаланилганда у овқатга кириб организмга зарар етказади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди